UZ

Сўнгги янгиликлар

13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0 07:01UFC Fight Night 293 тарози натижалари. Асосий жанг иштирокчиси рақибидан 10 кг оғир чиқди 0 20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0 19:38Жон Маккарти UFC`дан четлатилиш сабабларини айтди 0

26 июн 08:59
Янгиликлар

Бокс/ММА

Гусков учун ўч олмоқчи бўлган Жонни Уокер мағлубиятига изоҳ берди

Яримоғир вазн тоифаси UFC рейтингида 7-ўринни эгаллаб турган Жонни Уокер шанба оқшомидаги мағлубиятига муносабат билдирди.

Богдан Гусковнинг дўсти бўлган бразилиялик аралаш яккакураш устаси Ар-Риёдда ўтган UFC on ABC 6 турнирининг асосий кардини очиб берган жангда тажрибали Волкан Оздемирга биринчи раунднинг ўзида нокаут билан ютқазганди. 

"Менда ҳаммаси жойида. Лабимда кичик жароҳат бор, холос. Мен яқиндагина уйга қайтдим. Бу оқшом мен учун омадсиз келди. Нима бўлганини билмайман. Жангни қайта кўриб чиқиб, қаерда хато қилганимни таҳлил қилишим керак. Ўзимни жисмоний тарафлама жуда яхши ҳис қилаётгандим. Катта эҳтимол билан психологик томондан мен бу жангга тайёр эмасдим. Вазн ташлаш одатдагидек қийин кечганди. Бир сўз билан айтганда жангда ўзимни топа олмадим. Энди оила аъзоларим билан вақтни ўтказаман", - деди Жонни. 

Эслатиб ўтамиз, ҳамюртимиз Богдан Гусков UFC`даги дебют жангида айнан Волкан Оздемирга имкониятни бой бериб қўйганди. Жангдан олдин Уокер ўша мағлубият учун Оздемирдан реванш олишга ваъда берган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг