UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Ёқубов реванш учун Гаирбековга ўз гонорарини беришга ҳам тайёр 0 18:40"Бу ҳақда ҳамма жим". Стрикленд UFC’ни кескин танқид қилиб, ташкилотни тарк этиш ниятини билдирди 0 18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0

30 авг 16:01
Янгиликлар

Бокс/ММА

Гусковнинг мураббийи: "Мағлубият сабабини биламан"

Богдан Гусковнинг мураббийи Гор Азизян шогирди Магомед Анкалаевга қарши муддатидан аввал учралган мағлубият учун уялиши керак деб ҳисобламайди.

Эслатиб ўтамиз, "Царевич" ўтган ойда UFC ярим оғир вазн тоифасидаги собиқ чемпион билан қисқа муддатли огоҳлантириш билан жанг қилиб, бешинчи раундда техник нокаут эвазига мағлуб бўлганди.

"Биз сабабларни биламиз, лекин уларни айта олмайман. Шундай бўлиб туради. Жанг давомида қаергадир зарба есангиз, бутун жанг бошқача тус олади. Аслида эса, Богдан ўнинчи рақамли жангчи бўла туриб, ҳамма қўрққан пайтда биринчи рақамли жангчи билан куч синашишга таваккал қилди – шартномасини яхшилади, пул ишлади. UFC унга қарздор, десак ҳам бўлади – у уларни қийин вазиятдан қутқариб қолди. У уяладиган даражада ёмон мағлубиятга учрамади", – деди россиялик мутахассис Sport24 каналига берган интервьюсида.

Шунингдек, Азизян Гусков бу жангда кўпроқ таваккал қилиши керак эди деган фикрга қўшилмайди.

"Таваккал қилиши керак бўлган одам Анкалаев эди. Биз нега таваккал қилишимиз керак? Бизда йўқотадиган нарса йўқ эди. Шунинг учун, Анкалаевнинг зарбалари ўхшамай қолгач, у оёққа ташланиб, ётиб олишга уринди. Бизда эса маълум муаммолар бор эди – бўғиш усули ўхшамади, ўнг қўли билан зарба бера олмади. Нима учун бундай бўлганини биламиз ва бунга жуда хотиржам қараймиз. Магомедни табриклаймиз – у нишонга аниқ тегди ва шундан сўнг ўйин бироз бошқача тус олди. Лекин бу ўйинда Богдан эмас, Магомед таваккал қилиши керак эди. Биринчи рақамли жангчи ётиб олмасдан, нимадир кўрсатиши керак", – деб тушунтирди Азизян.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг