UZ

Сўнгги янгиликлар

12:11Мадина Мирабзалова Serbia Open-2026 ғолиби бўлди, Светлана Саидова (Осипова) ҳисобида бронза! 0 11:29Раҳматулло Бойматов ҳам Жаҳонгир Зокиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 10:45Эл класико вақтида "Реал" ҳимоячисининг хонадонига ўғрилар кирди — El Mundo 0 10:08Сауль Альварес навбатдаги ғалабасига эришди, Мунгия ҳам ғолиб 0 09:50UFC ойнинг энг яхши жангини эълон қилди 0 08:45Рамазон Темиров Каванага қарши мағлубиятдан кейин илк бор мухлисларга мурожаат қилди 0 07:59"Барселона" иккита мағлубиятдан сўнг бор аламини "Алавес"дан олди, "кўк-анорранглилар" рақиб дарвозасига 6 та тўп киритишди 0 19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0

29 авг 14:26
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ҳасанбой Дўсматов ва Баҳодир Жалолов энди подполковник (ФОТО)

Баҳодир Жалолов ва Ҳасанбой Дўсматов энди подполковник!

Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси бўлган ҳар икки боксчи, шунингдек, "Аъло хизматлари учун" кўкрак нишони ва қимматбаҳо совғалар билан ҳам тақдирланди.

Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Рустам Жўраев Париж-2024 Олимпия ўйинларида иштирок этган Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари капитан Баҳодир Жалолов ва капитан Ҳасанбой Дўсматовга муддатидан олдин подполковник ҳарбий унвонларини топширди. Бу ҳақда идора матбуот хизмати хабар берди.

Тантанали тадбир давомида Миллий гвардия қўмондони буйруғи билан Париж-2024 XXXIII ёзги Олимпия ўйинларида муносиб иштирок этган Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари, уларнинг мураббийлари ҳамда ғолибларнинг ота-оналари рағбатлантирилди.

Бундан ташқари, Миллий гвардия шахсий таркиби орасида ўзларининг садоқати, жасорати ва мардлиги билан ўрнак бўлиб, устоз-шогирд анъаналарига мувофиқ ҳарбий хизматчилар ва ёшлар орасида спортни тарғиб қилишга қўшган улкан ҳиссаси учун, капитан Баҳодир Жалолов ва капитан Хасанбой Дўсматовга Қуролли Кучлар Олий бош қўмондонининг рухсати билан навбатдан ташқари подполковник ҳарбий унвони муддатидан олдин берилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг