UZ

Сўнгги янгиликлар

07:32Сузувчиларимиз Тожикистондаги халқаро мусобақада жами 22 та медалга эга чиқишди 0 07:11Шахмат Олимпиадасига қуръа ташланди. Бугун Ўзбекистон чемпионлик ҳимоясини бошлайди 0 21:29Шавкат Мирзиёев Олимпия шаҳарчаси қурилишини бориб кўрди (ФОТО) 0 20:55ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон МТЖ кетма-кет иккинчи ғалабани қўлга киритди 0 19:02Сауль Альварес: "19 йилдан бери проф боксдаман, лекин ўзимни 24 ёш ҳис қиляпман" 0 18:39Ўзбекистон ва Қирғиз Республикаси терма жамоалари ўзаро ўйинлар тарихи 0 18:17"Умар Нурмагомедов О'Мэлли - Двалишвили тўқнашуви ғолиби билан жанг қилади" - менежер 0 17:52Оғир атлетикачимиз фахрийлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлди 0 17:30World Boxing барча бокс федерацияларини бирлашишга чорлади 0 17:08"Реал" мухлислари учун хушхабар 0 16:45Райан Гарсия навбатдаги жангини қачон ўтказмоқчи эканлигини айтди 0 16:22Алишер Саъдуллаев: "Гулруҳбегимни албатта олиб келамиз" 0 16:00Бетербиев Бивол билан жангдан сўнг вазнини ўзгартириши мумкин 0 15:38Эдегор Австрияга қарши ўйинда жароҳат олди 0 15:17Деметриус Жонсон UFC Шон-шуҳрат залига киритилади 0

09 авг 02:35
Янгиликлар

Париж-2024

Ҳасанбой Дўсматов ва Улуғбек Рашитов икки карра Олимпиада чемпиони! (13-кун якунлари)

Теглар :  Париж-2024
8 август куни Париж Олимпиадасининг 13-кун беллашувлари бўлиб ўтди.

Кун давомида таэквондочимиз Улуғбек Рашитов, шунингдек боксчимиз Ҳасанбой Дўсматов олтин медалларни қўлга киритди. 

Спортчиларимиз қайд этган натижалар билан танишинг: 

Бадиий гимнастика. Тахмина Икромова (саралаш, яккалик) - 24 нафар спортчи орасида 14-ўринни эгаллади. Бу эса афсуски финалга чиқиш учун етарли бўлмади.

Каноэда эшкак эшиш. Нилуфар Зокирова (саралаш, 200 метр) - чорак финалда маррага 3-бўлиб келди ва ярим финалга чиқа олмади. 

Таэквондо. Улуғбек Рашитов - олтин медаль. Финалгача Гонконг, Хитой ва Испания вакилларини мағлуб этди. Финалда эса иорданиялик рақибдан устун келди.  

Эркин кураш. Жавраил Шапиев - чорак финалда ютқазди. Энди бронза учун ўтиш баҳсида қатнашади. 

Эркин кураш. Ғуломжон Абдуллаев - ярим финалгача етиб борди. Эртага бронза учун курашади. 

Замонавий бешкураш. Алисе Фахрутдинова - қиличбозлик баҳсларида 220 балл тўплади. 

Бокс. Абдумалик Халоков - Чарли Сеньор (Австралия) (ярим финал) - 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб, финалга йўл олди.

Бокс. Ҳасанбой Дўсматов - Билал Беннама (Франция) (финал) - 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб, чемпионликни қўлга киритди!




Ушбу саҳифа орқали ўзбекистонлик спортчиларнинг қайд этаётган натижаларидан хабардор бўлиб туришингиз мумкин бўлди.

САҲИФАНИ ЯНГИЛАШ


2:00. Ҳасанбой Дўсматов финалда франциялик Билал Беннамага қарши жанг қилди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди! ИККИ КАРРА ОЛИМПИАДА ЧЕМПИОНИ!


00:45. Абдумалик Халоков австралиялик рақибини 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва финалга йўл олди! Ажойиб!


00:35. ОЛТИНННН!!! Улуғбек Рашитов икки карра Олимпиада чемпиони! У иорданиялик рақибини 2:0 (5:4, 3:1) ҳисобида мағлубиятга учратди!


00:30. Улуғбек Рашитовнинг финали бошланмоқда! Рақиб - иорданиялик Заид Карим!


22:40. Замонавий бешкураш. Алисе Фахрутдинова қиличбозлик бўйича кечган баҳсларда спортчимиз 220 балл жамғаришга эришди. Энди у 10 август куни иштирокини давом эттиради. 


22:00. Тахмина Икромова тўп, ҳалқа, тасма ва булавадаги машқлар орқали жами 126,400 очко жамғарди ва 24 нафар спортчи орасида 14-ўринни эгаллади. Бу эса афсуски финалга чиқиш учун етарли эмас.


21:50. Эркин курашчимиз Жавраил Шапиевда бронза учун курашиш имконияти пайдо бўлди. Энди у эртага ўтиш баҳсида қатнашади. Бу жангда ҳамюртимизга Канада вакили Алекс Мур рақиблик қилади. 


21:25. Эркин курашчимиз Ғуломжон Абдуллаев ярим финалда америкалик Спенсер Ричард Лига қарши курашди ва 4:14 ҳисобида имкониятни бой берди. Энди у эртага бронза медали учун курашади.


20:10. Тахмина Икромова ўз чиқишини умумий ҳисобда 126,400 балл билан якунлади. Ҳозирча биринчи ўрин. У финалга чиқиши учун кучли ўнликда қолиши керак. 


20:00. ФИНАЛЛЛ! Улуғбек Рашитов ярим финалда испаниялик Хавьер Пересга қарши жанг қилди ва 2:0 (7:3, 3:3) ҳисобида ғалаба қозонди!


18:30. Улуғбек Рашитов энди ярим финалда испаниялик рақибга тўқнаш келади. Баҳс тахминан 19:30 дан сўнг бошланади. 


18:24. Улуғбек Рашитовда яна бир ғалаба! У хитойлик рақибини 2:0 (2:1, 9:2) ҳисобида мағлуб этди. Чемпионимиз ярим финалга чиқди!


17:45. Замонавий бешкурашчимиз Алисе Фахрутдинова қиличбозлик йўналишида ўз иштирокини бошлади. 


17:05. Тахмина Икромова тўпдаги машқда 32.350, ҳалқа билан эса 31.700 очко жамғарди. Умумий ҳисобда 64.050 балл тўплаган Тахмина ҳозирча 13-поғонада кетмоқда. Энди соат 18:00дан сўнг тасма ва булавадаги машқлар бошланади. Икромова финалга чиқиш учун кучли ўнликка кириши лозим.


16:08. Жавраил Шапиев чорак финалда болгариялик рақибга 1:4 ҳисобида ютқазди...


16:04. Ғуломжон Абдуллаев чорак финалда арманистонлик рақибини 12:5 ҳисобида мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди!


15:51. Эшкак эшиш. Нилуфар Зокирова чорак финалда маррага учинчи бўлиб етиб келди ва мусобақадаги иштирокини якунлади. У ўз гуруҳида 48.47 натижа билан учинчи бўлиб келди. Афсуски бу ярим финалга чиқиш учун етарли эмас.


15:10. -57 кг вазнли эркин курашчимиз Ғуломжон Абдуллаев озарбайжонлик рақини 11:4 ҳисобида мағлубиятга учратиб, чорак финалга чиқди. 


15:07. -86 кг вазнли эркин курашчимиз Жавраил Шапиев нимчорак финалда грузиялик рақибини 5:1 ҳисобида мағлуб этди ва чорак финалга йўл олди. 


13:53. Эшкак эшиш. Нилуфар Зокирова 200 метрга каноэда эшкак эшиш баҳсларида 48:98 натижа билан ўз гуруҳида учинчи бўлиб келди. Энди у чорак финалда қатнашади. Агар 1 ёки 2-ўринни банд этганида у тўғридан-тўғри ярим финалда қатнашарди. Чорак финал бугун 15:40 дан сўнг бошланади.


13:48. Таэквондо. Улуғбек Рашитов (-68 кг) ғалаба билан бошлади. Илк жангда у гонконглик рақибини катта устунлик билан 2:0 (12:0, 9:2) ҳисобида мағлуб этди.


13:20. Бадиий гимнастикачимиз Тахмина Икромова дастлабки чиқишни амалга оширди ва 32,350 балл тўплади. У ўзидан олдин чиққан 3 нафар гимнастикачидан яхшироқ натижа кўрсатди ва ҳозирча биринчи ўринга чиқиб олди. Умумий ҳисобда 24 нафар спортчи баҳсларда қатнашади



13:00. Бадиий гимнастика. Тахмина Икромова (саралаш, яккалик)

13:30 - Каноэда эшкак эшиш. Нилуфар Зокирова (саралаш, 200 метр)

13:35 - Таэквондо. Улуғбек Рашитов (медаль)

14:30 - Эркин кураш. Жавраил Шапиев 

14:45 - Эркин кураш. Ғуломжон Абдуллаев 

17:30 - Замонавий бешкураш. Алисе Фахрутдинова 

00:30 - Бокс. Абдумалик Халоков - Чарли Сеньор (Австралия) (ярим финал)

1:35 - Бокс. Ҳасанбой Дўсматов - Билал Беннама (Франция) (финал)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг