UZ

Сўнгги янгиликлар

02:46Рамазон Темировнинг Каванага қарши жангидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:15Темиров Каванага, Ян Двалишвилига қарши, Волкановски эса Евлоев билан жанг қилди! UFC 333 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 00:29UFC 333: Рамазон Темиров иштирокидаги жанг биринчи раундда якунланди 0 17:15UFC 333: Рамазон Темировнинг Лоне Каванага қарши жанги Тошкент вақти билан соат нечада бошланади? 0 15:23U-15 Жаҳон Кубоги ва фестивали. Ўзбекистон Ганага мағлуб бўлди 0 13:54Дакар-2026: Ўзбекистон сузиш баҳсларида икки спортчи билан қатнашади 0 12:47Бугун UFC 333 турнири ўтказилади: Темиров – Кавана, Ян – Двалишвили ва бошқа жанглар 0 10:03Бугун Тожикистонда ёшлар ўртасида Dushanbe Grand Prix Juniors 2026 турнири старт олади 0 09:26Царукян ва Чимаев жанг қилган RAF 14 турнирининг барча натижалари 0 19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0

11 июн 17:28
Янгиликлар

Футбол

Игамбердиев Машарипов атрофидаги баҳс ҳақида: "Грижа" ЖЧга бир ҳафта қолганида пайдо бўлиб қолмайди"

ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ бошлиғи Шерзод Игамбердиев Жалолиддин Машарипов билан боғлиқ вазият хусусида фикр билдирди.

"Менимча, агар сиз ўйинчини аллақачон чақирган, у 1 ойдан бери терма жамоа ихтиёрида бўлса, барча тиббий кўриклардан ўтган, шунча вақт жамоа билан бирга — Тошкентда, кейин Америкада шуғулланган бўлса, 1 июнга келиб уни 26 кишилик рўйхатда бўлиши керак деб ҳисоблаб, бу ҳақда эълон қилган бўлсангиз, уни Жаҳон чемпионати учун расман рўйхатдан ўтказган бўлсангиз-у, энди "тўсатдан" унда умуртқа поғонаси чурраси (грижа) аниқланганини айтиш — бу шунчаки нопрофессионаллик ва футболчига нисбатан адолатсизлик. Олдин "грижа" йўқмиди?

Умуртқа поғонаси чурраси тўсатдан пайдо бўлиб қолмайди, ЖЧга 1 ҳафта қолганида. Бундан ташқари, "грижа" Ўзбекистондан ташқари кўплаб футболчиларда бор. У "шу" грижа билан ЖЧга чиқиш учун бўлган ўйинларда майдонга тушиб, соғлиғини хавф остига қўйган ва бизга керак бўлган пайтда ундан фойдаланганмиз. Қатарда Шома ва Отабек жароҳат олганда, у касал ҳолида, иситма билан майдонга тушганда ва биз билан Лаосга учиб борганда, кейин эса ҳолсизликдан ўрнидан тура олмай 2 кун хонасидан чиқмаганида, биз унга овқат ташигандик. Шунга қарамай, биз ундан фойдаланганмиз ва ўшанда ҳеч ким "грижа" ҳақида эсламаганди, чунки бизга натижа керак эди. Энди эса Жаҳон чемпионати бошланишига 1 ҳафта қолганида, биз "тўсатдан" унда "грижа" борлигини аниқладик.

У "грижа"ни узоқ йиллар давомида терма жамоамиз шаънини ҳимоя қилиб орттирган. Энди эса у кераксиз бўлиб қолди. Жуда хунук ҳолат", – деди Игамбердиев.

Аввалроқ ЎФА Машариповнинг ҳолати бўйича расмий баёнот берган эди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг