UZ

Сўнгги янгиликлар

20:20ПСЖ оғир жароҳат олганига қарамай, Кварацхелия билан шартномани 2032 йилгача узайтирмоқчи 0 19:33Хирн: "Дана Уайт ва UFC Фьюри — Жошуа жангини ташкил қилмайди" 0 18:44Сехудо Стерлингни Пётр Яндан устун қўймоқда 0 17:53Волкановски Жастин Гэтжига камаридан воз кечишни таклиф қилди 0 17:02Каррик: "Мен айбни тўлиқ ўз зиммамга оламан" 0 16:16Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси уч спортчини четлатиш масаласини кўриб чиқмоқда 0 15:20Теремоанани Жалолов билан эҳтимолий жангдан огоҳлантиришди 0 14:43Дю Плесси жамоаси Анкалаев билан жанг таклифини рад этган 0 13:56МЮ сардори кечаги мағлубиятдан сўнг мураббийлар штабини кескин танқид қилди 0 13:44Ислам Махачев Ўзбекистонга келади 0 13:13Жаҳон чемпионати олдидан Ўзбекистон таркибида икки ўзгариш юз берди. Разамбек Қозоғистонга бормайди! 0 12:21Шоҳжаҳон Эргашев чақирувларга жавоб қайтарди 0 11:34Мовсар Евлоев: "Аввал чемпионлик камарини қўлга киритаман, кейин эса тажриба ўтказамиз" 0 10:24"Жуда яхши рақиблар". Карпин — Россия терма жамоасининг Ўзбекистон ва Венесуэлага қарши ўйинлари ҳақида 0 09:40Ҳозирда шахмат тарихидаги энг ёш гроссмейстер ким? 0

08 апр 11:00
Янгиликлар

Дзюдо

IJF президенти дунё дзюдо аҳлига мурожаат қилди

Теглар :  ДзюдоОлимпиада
Тобора бутун дунёда кенг қулоч ёйиб бораётган COVID-19 пандемиясига XXI аср вабоси сифатида қаралмоқда.

Коронавирус сабаб ҳамма нарса тўхтади - парвозлар, поезд қатновлари, халқаро йўллар ва албатта спорт мусобақалари ҳам. Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) президенти Мариус Визер бундай синовли кунларда барча аъзо мамлакат федерацияларига мурожаат қилди. 

Қадрли дзюдо оиласи!

Халқаро Олимпия Қўмитаси қарорига кўра Токио-2020 Олимпиадаси 2021 йилга кўчирилди ва табиийки бу ҳолатда барча спорт турларидаги квалификацион турнирларда ўзгаришлар кузатилади. Жумладан, дзюдода ҳам. Халқаро олимпия қўмитаси тавсиясига кўра барча квалификацион турнирлар 2021 йилнинг 29 июнигача ўтказиб бўлиниши шарт. IJF тақвимида деярли ўзгаришлар бўлмайди. Шу кунгача бўлган ва Олимпиадага рейтинг очколарини тақдим этувчи турнирлар  сақлаб қолинади. Лекин бу нарса жаҳонда ҳукм сураётган бугунги таҳликали даврнинг қанча муддатгача чўзилиши, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти берган тавсияларга ҳам боғлиқ бўлади. Буни унутмаслигимиз керак. Мусобақаларни қабул қилувчи ҳамма мамлакатларда ҳам бир хил шароит ва ҳолат бўлмаслиги мумкин. Буни ҳам эътибордан четда қолдирмаслик лозим. 

Шунингдек, 2021 йилги Жаҳон чемпионати ҳам кўчирилади. Қатардаги "Мастерс" мусобақаси олимпия ўйинларига квалификация вазифасини ўтаб беради. Лекин ҳали бу мусобақаларнинг саналари ҳақида гапириш мушкул. Барча турнирлар камида 30 июнгача тўхтатилган. Ушбу сана коронавирус пандемияси воқеалари ривожига боғлиқ бўлади. Биз шундан келиб чиқиб янги тақвимни эълон қиламиз. 

Мусобақалар санасини белгилашда дзюдочиларнинг тайёргарлиги, ўтказаётган тўлақонли машғулотлари ҳам инобатга олинади. Чунки, пандемия сабаб дзюдочилар тўлақонли машғулот ўтказа олмаяптилар. Дзюдочилар меъёрдаги спорт формасига эга бўлишларини таъминлашимиз шарт. 

Фурсатдан фойдаланиб, барчага тинчлик-хотиржамлик, шифокорлар ва ҳукумат томонидан берилаётган барча талабларга тўлиқ амал қилишингизни сўрайман. Фақат шу йил билан биз вирус тарқалишининг олдини олган бўламиз.

Ўзингизни эҳтиёт қилинг ва саломат бўлинг!

Ҳурмат билан Мариус Л. Визер


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг