UZ

Сўнгги янгиликлар

11:41Ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг биринчи кунги натижалари 0 11:10"Ливерпуль" "Тоттенхэм"ни Лига Кубогидан чиқариб юборди 0 10:08Шоҳасан Мирзаматов Наманганда жанг қилади, рақиб ҳам аниқ 0 09:37Махачев Жонсга жавоб қайтарди: "Сен доим айбсизсан" 0 09:06Терма жамоадаги фаолиятини якунлаган Лионель Месси миллий жамоадан чақирув олди 0 08:35Нурмагомедов 3,5 йил деганда илк бор PFL турнирида жанг қилади + ПОСТЕР 0 08:0446th Chess Olympiad Samarkand 2026 старт олмоқда. Илк турда терма жамоаларимиз кимларга қарши дона суради? 0 07:33"Сирил Ган билан реваншга лойиқман" - Алекс Перейра 0 07:02"Реал" "Эльче" билан ўйинда 90+1-дақиқада ғалабани илиб кетди 0 19:30Бу қизиқ! Ўзбекистон Осиё ўйинлари тарихида медаллар сони бўйича нечанчи ўринда? 0 19:02Анвар Анваров тарихда илк бор ташкил этилган Ultimate Championship турнирида нечанчи бўлди? 0 18:30Аспиналлнинг UFC камаридан воз кечиши ихтиёрий қарорми ёки мажбурий? 0 17:45Осиё ўйинлари: Ўзбекистон 2002 йилдан буён турнир стартида ютқазмаяпти 0 17:17Арман Царукян: "UFC чемпионлик камарини пулга сотиб олиб бўлмайди" 0 16:30Генри Сехудо Топурия учун идеал рақибни айтди 0

30 июл 10:16
Янгиликлар

Кураш

IKA президенти Ҳайдар Фармон иштирокида матбуот анжумани ўтказилди + ФОТО

Теглар :  IKAҲайдар Фармон
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида Халқаро кураш ассоциациясининг матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазири Адхам Икрамов шу кунларда амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Халқаро Кураш ассоциацияси (IKA) президенти, Осиё Олимпия Кенгашининг Осиё ўйинлари бош директори Ҳайдар Фармонни қабул қилди. Шунингдек, мазкур учрашувда Миллий Олимпия қўмитаси раисининг ўринбосари Шерзод Ташматов ва бошқа масъул ходимлар иштирок этишди.

Учрашувда Спортни ривожлантириш вазирлиги ва Халқаро Кураш ассоциатсияси ўртасида ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш, турли мамлакатларда фаолият кўрсатаётган мураббийлар ва ҳакамлар, қолаверса спортчилар ўртасида тажриба алмашиш имкониятини яратиш, халқаро нуфузли мусобақаларни ташкил этишда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Дарҳақиқат, кураш асрлар давомида ўзбек халқининг энг оммавий ва севимли миллий ўйинлари қаторида эъзозлаб келинган. Кураш – якка курашнинг қадимий тури бўлиб, тарихий манбаларнинг гувоҳлик беришича, унинг ёши уч ярим минг йилга бориб тақалади.

IKA президенти томонидан кураш спорт турининг халқаро майдондаги ривожи, ўтказилаётган нуфузли мусобақалар, қитъавий ўйинларда иштироки ва жорий йилда бўлиб ўтиши режалаштирилган қитъа ва Жаҳон чемпионатлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Таъкидлаш лозим, жорий йилнинг ўтган олти ойи мобайнида курашнинг халқаро ривожи борасида бир қатор муҳим тадбирлар амалга оширилди. Жумладан, 17-21-март кунлари Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида кураш бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионати ва Осиё-Океания Кураш конфедерациясининг навбатдаги Конгресси бўлиб ўтди. Мазкур нуфузли чемпионатда қитъамизнинг 24 та давлатидан 200 нафардан зиёд сара полвонлар ғолиблик учун гиламга тушди.

24-27-март кунлари Халқаро Кураш институти билан ҳамкорликда Италиянинг Рим шаҳрида Европа Кураш конфедерациясига аъзо мамлакатларнинг кураш мураббийлари учун халқаро семинар ташкил этилди. Семинарда 10 га яқин мамлакатдан 90 нафар мураббийлар иштирок этишди.

28-30-март кунлари Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида IKAнинг навбатдаги ижроия қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш давомида курашнинг олдида турган кўплаб масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ўзбекистон ҳукуматининг қўллаб-қувватлаши ҳамда ассоциация раҳбариятининг саъй-ҳаракатлари билан кураш спорти Осиё ўйинларининг барча дастурларидан расман ўрин эгаллади.

Шу билан бирга Спортни ривожлантириш вазири ҳам ватани Ўзбекистон бўлган курашнинг айни кунларда дунё миқёсида обрўси ортиб бораётгани қувонарли ҳол эканлигини таъкидлаб, бугунги кунда Халқаро Кураш ассоциацияси таркибига 130 дан зиёд давлатлар миллий федерациялари аъзо бўлиб кирганлиги ва фаолият юритаётганлиги курашнинг нуфузи қай даражада ортиб бораётганининг яққол ифодаси эканлигини маълум қилди.

Қайд этиш лозим, 2020-йил 4-ноябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди.

Мазкур ҳужжат кураш спортининг ривожи йўлида янги даврни бошлаб берди. Қарор асосида Ассоциация ва унинг таркибидаги миллий федерацияларни қўллаб-қувватлаш, профессионал курашчи ва мутахассисларни тайёрлаш, кураш спортини янада оммалаштириш, Республика ва халқаро медиа майдонда кенг тарғиб қилиш, келажакда курашни Олимпия ўйинлари дастурига киритиш борасида манзилли чора-тадбирлар белгилаб берилган.

Учрашувдан сўнг Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида Спортни ривожлантириш вазири ва Халқаро Кураш ассоциацияси президенти иштирокида матбуот анжумани ҳам ташкил этилди. 20дан ортиқ оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган анжуманда келгусида Халқаро Кураш ассоциацияси томонидан ташкил этиладиган нуфузли мусобақалар ва бу борада Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон кураш федерацияси томонидан йўлга қўйиладиган ҳамкорлик алоқалари ҳақида маълумотлар берилди.

Шунингдек, анжуманда ўзаро ҳамкорликда кураш спортини дунёда янада оммалаштириш, гендер тенглиги асосида гуманизм ғоялари сингдирилган миллий спортимизни хотин-қизлар ўртасида ҳам ривожлантириш, халқаро спорт ташкилотлари билан ўзаро дўстона алоқаларни кучайтириш ва энг олий мақсад, курашни Олимпия ўйинлари дастурига киритиш эканлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Матбуот анжуманида яна бир муҳим воқелик – Халқаро Кураш ассоциацияси томонидан ҳар ойда инглиз тилида чоп этиладиган “Кураш” журнали ҳамда кураш спорт турининг ягона тартиб қоидаларига бағишланган китоб тақдимоти ҳам ўтказилди.

Қайд этиб ўтамиз, Халқаро Кураш ассоциацияси президенти Ҳайдар Фармон яна бир неча кун давомида мамлакатимизда бўлади ва ташриф доирасида бир қатор муҳим учрашувлар ташкил этилиши режалаштирилган.

Cуратлар муаллифи - Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг