UZ

Сўнгги янгиликлар

00:24Баҳодир Жалолов эртанги жанги олдидан англиялик рақиби билан биринчи марта юзма-юз келди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 21:06Диёра Келдиёрова иштирок этадиган Aktau Asian Open 2026 турнирига қуръа ташланди 0 20:25“Анжи” собиқ бош мураббийи “Ғазалкент”га таклиф этилди 0 19:54"Бу жангни беш мартача қайта кўрдим". Сауль Альварес Кроуфорддан учралган мағлубият ҳақида гапирди 0 19:23"Топурия энди аввалгидек бўла олмайди" - Пэдди Пимблетт 0 18:52Фьюри ва Жошуа WBA Super камари учун жанг қилади — Фрэнк Уоррен 0 18:21Бундеслигада сермаҳсуллик рекорди ўрнатилди 0 17:50Баҳодир Жалолов жанг қиладиган Лондондаги бокс оқшомининг тўлиқ карди билан танишинг 0 17:19Фомин Хитойдаги турнирининг 1/2 финалида ўйнайди 0 16:48Волкановски фаолиятидаги сўнгги жангни кимга қарши ўтказмоқчи эканини айтди 0 16:17"Ризеспор" матбуот хизмати Ҳусниддин Алиқулов ҳолати бўйича расмий маълумот берди 0 15:46Шара Буллет собиқ UFC чемпионига қарши жанг қилади 0 15:15Жаҳон чемпионати старт олмоқда, бугун икки боксчимиз рингга чиқади 0 14:44Фьюрининг менежери: "Саудия Арабистони энди бундай катта маблағ сарфламайди" 0 14:13Апелляция муваффақиятсиз чиққан тақдирда "Сити" 7-10 йилга Еврокубоклардан четлатилиши мумкин 0

05 мар 14:40
Янгиликлар

Кураш

Курашни мактаб спорти тизимига интеграция қилиш масалалари муҳокама қилинди

Теглар :  КурашIKA
Мактаб спортини халқаро миқёсда ривожлантириш билан шуғулланувчи нуфузли ташкилот иштирокида онлайн учрашув бўлиб ўтди.

Унда — International School Sport Federation (ISF) Спорт директори Марко Петриc, Халқаро Кураш Ассоциацияси Бош котиби жаноб Реза Нассири ҳамда Ассоциация Маъмурияти раҳбари Мансур Мирзаев иштирок этди.

Учрашув давомида кураш спорт турининг халқаро ривожи, унинг ёшлар спортидаги ўрни ва мактаб спорти тизими билан ҳамкорлик истиқболлари юзасидан батафсил тақдимот ўтказилди. Тақдимотда кураш билан шуғулланувчилар сони, айниқса, Ўзбекистон, Ҳиндистон ва Эрон каби мамлакатларда жуда юқори экани алоҳида қайд этилди. Шунингдек, Ўзбекистонда шаклланган замонавий спорт инфратузилмаси ҳамда кураш мактабининг бой тажрибаси халқаро ҳамкорлик учун муҳим асос бўлиб хизмат қилиши таъкидланди.

Мулоқот давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори ижросига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Мазкур Қарорга асосан, кураш спорт турини мамлакатнинг барча умумтаълим мактабларида босқичма-босқич жорий этиш режалаштирилган. Ушбу ташаббус орқали нафақат ёш спортчилар сонини кўпайтириш, балки кураш бўйича малакали ўқитувчи ва мураббийлар корпусини кенгайтириш мақсад қилинган.

Учрашув чоғида жаноб Марко Петриc мактаб спорти тақвимидаги йирик мусобақалар ҳақида ҳам маълумот берди. Жумладан, 2027 йилда U15 ёш тоифасидаги мусобақалар Сербияда, U18 тоифасидаги баҳслар эса Мекcикада ISF World Cup индивидуал спорт турлари дастури доирасида ўтказилиши режалаштирилганини таъкидлади. Шу билан бирга, у Кураш спорт турининг ISF World Combat Games дастури доирасига киритилиши эҳтимолини мамнуният билан қўллаб-қувватлашини билдирди.

Музокаралар якунида IKA томонидан Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги билан қўшимча маслаҳатлашувлар ўтказилиши, шундан сўнг ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда аниқ амалий қадамларни белгилаш мақсадида навбатдаги учрашувни ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг