UZ

Сўнгги янгиликлар

16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0 14:15Трамполин бўйича Жаҳон чемпионатида олтин медаль қўлга киритилди! 0 13:44"Дакар-2026": уч боксчимиз иштирок этган Олимпиадада икки олтин қўлга киритилди ва тарихий натижа қайд этилди 0 13:13Ирисметов Россиянинг ўйини ҳақида: "Улар кўпроқ испанларга ўхшаб қолибди" 0 12:42Макгрегор Нурмагомедов ва Двалишвили жанжалига муносабат билдирди + ФОТО 0 12:11Рамазон Темиров вазнидаги чемпионлик жангини ким суғурталаши маълум бўлди 0 11:40Спорт — миллат саломатлиги, илм-фан ва камолот омили! 0 11:09Here we go. Маурисио Почеттино - "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи! 0 10:38Нурмагомедов Абу-Дабидаги RAF турнирига киритилмайди 0 10:07Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Диёра Келдиёрова медаллар учун курашга киришади 0

15 сен 11:10
Янгиликлар

Спорт курашлари, Кураш, Гимнастика, Теннис, Велоспорт, Дзюдо, Оғир атлетика, Бошқалар, Болалар спорти, Каратэ, Сув спорти турлари

Икки ҳафта давомида спорт ва футзал билан яшаймиз!

Бугун тонгда ўзбекистонлик спортчиларини ўз бағрига олган самолёт Тошкент - Ашхобод йўналиши бўйича Туркманистон пойтахтига етиб борди.

250 нафардан ортиқ делегация билан қўшни юртга етиб борган спортчиларимиз эртадан мусобақадаги иштирокларини бошлайдилар. 17 сентябрь куни очилиш маросими бўлиб ўтадиган ёпиқ иншоотлар ўртасидаги Осиё ўйинлари бу сафар алоҳида қизиқишларга сабаб бўлаяпти. 

Мусобака ташкилотчиларини, тўрт йилликнинг муҳим ўйинларини савиясини ошириш мақсадида, бу сафар Океаниядан ҳам бир нечта давлатларни ўзига қўшиб олди. Жами 62та давлатдан келган спортчилар ғолиблик учун кураш олиб борадилар. Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон футзал терма жамоаси медаллар учун курашиши кутилмоқда. Рақиблар ўша-ўша, Япония, Эрон ва Таиланд. 



Аксар спорт турлари бўйича иккинчи таркиби билан кетган делегациямиздан максимал натижа кутиб қоламиз. Ҳисоб бўйича 5-мусобақада 21та спорт тури бўйича ғолиблар аникланади. Аввалги мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси якуний ҳисобда 10-ўринни олган эди. Ўшанда 3та олтин, 4та кумуш 3та бронза медалларига эга чиққанмиз. Туркманистонда Инчеондаги натижамизни яхшилашни кутиб коламиз. 

Худди Бокуда бўлиб ўтган Ислом бирдамлиги ўйинларида бўлгани каби, championat.asia ва olamsport.com сайтларида мусобақа профессионал тарзда ёритиб борилади. Бу борада Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон миллий олимпия қўмиталарига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. 

Демак, сайтимизда сиз-у, бизни қайноққина икки ҳафта кутаяпти. 

Нодирхўжа Юлдашев
Туркманистон, Ашхобод.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
15 сен 12:53:32
Кунград
Рахмат сизга Нодирхўжа Юлдашев спортчиларимиз иштирокидаги хабарларни кутиб коламиз
   
15 сен 11:35:52
Ангрен
Нодирхужа ака гап юк, рахмат.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг