UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

13 сен 09:53
Янгиликлар

Теннис

Икки карра US Open чемпиони Осака бу йилги иштирокидан қанча ишлаб олди?

Хабар берганимиздек, бугун тонгда АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида ўтказилаётган теннис бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи US Open турнирининг аёллар ўртасидаги баҳслари чемпиони аниқланган эди.

Бош соврин учун кечган ҳал қилувчи финал учрашувида дунёнинг тўққизинчи ракеткаси, япониялик Наоми Осака WTA рейтингида 27-поғонадан жой олиб турган беларуслик Виктория Азаренкони 1/6, 6/3, 6/3 ҳисобларида таслим этиб, икки карра US Open чемпионига айланганди. 

Икки ҳафталик муваффақиятли иштирок 22 ёшли Наомига 3 миллион доллар мукофот пули ҳамда қимматли 2000 рейтинг очкосини тақдим этди. Финалда ютқазган 31 ёшли Азаренко эса 1,5 миллион долларга эга бўлди. 

Таққослайдиган бўлсак, ўтган йилги чемпион канадалик Бьянка Андрееску 3 миллион 850 минг доллар, финалчи эса 1 миллион 900 минг долларга ўз ҳамёнини бойитиб олганди. Бу йилги мукофот жамғармаси ўтган сафарги умумий гонорар фондининг 95 фоизини ташкил этди. Яъни, гонорар жамғармаси 5 % қисқариб, 57 миллиондан 53,4 миллион долларга камайтирилди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг