UZ

Сўнгги янгиликлар

11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0

12 июл 07:27
Янгиликлар

Эшкак эшиш

Икки нафар каноэчининг допинг-синамасидан “мельдоний” тақиқланган моддаси аниқланди

Теглар :  ДопингКаноэ
Хабарингиз бор, яна саноқли кунлардан сўнг орзиқиб кутилган Токио ёзги Олимпия ўйинларига старт берилади.

Ҳозирда барча мамлакат вакиллари кун чиқар юрт Япония иқлимига мослашиш ва сўнги ўқув-машғулотларини айнан шу ерда ўтказиш учун ташриф буюришмоқда.

Режага асосан Бутунжаҳон антидопинг агентлиги томонидан олимпия ўйинларига лицензия қўлга киритган спортчилардан олимпиадага қадар камида 2 марта допинг-синама олиш тартиби жорий этилган.

Токиога йўл олган россиялик икки нафар спортчидан допинг аниқланган. Маълум бўлишича, 17 июнда каноэда эшкак эшиш бўйича терма жамоа аъзоларидан допинг-синама олинган. 6 июль куни натижалар эълон қилинган ва россиялик каноэчилар Никита Моргачев ҳамда Павел Сориннинг допинг-синамаларидан “мельдоний” тақиқланган моддаси аниқланган.

Эътиборли жиҳати бу натижа каноэчилар Токиога учиб кетишига 4 соат қолганда маълум бўлган ва аэропортнинг ўзида ушлаб қолинган. Спортчиларнинг таъкидлашига кўра,  мельдоний моддаси уларнинг танасига қўшимча спорт озуқалари орқали кирган. Лекин улар истеъмол қилган барча спорт озуқалари мураббийлар штаби ҳамда Федерал тиббий-биологик агентлиги ҳузуридаги Бутунроссия спорт тиббиёти маркази томонидан мақъбулланган. Шундай қилиб, Н.Моргачев ва П.Сорин Олимпиадада қатнашиш талабнома рўйхатидан олиб ташланган.

Эслатма! Антидопинг қоидаларини бузган спортчилар, мураббийлар, шифокорлар ва бошқа шахсий таркиб вакиллари учун жазо муқаррардир!


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг