UZ

Сўнгги янгиликлар

19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0 18:38Хамзат Чимаев: "Уч ойдан бери кутаман - UFC’да мени нима кутаётганини билмайман" 0 18:07"Ливерпуль" сардори келажаги ҳақида гапирди: "Акс ҳолда бошқа жойга кетаман" 0 17:36Айтжан Халмаханов: "Асосий мақсадим — Олимпиада чемпиони бўлиш!" 0 17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0 16:34Маурисио Сулаймон: "WBC қоидалари Мейвезерга чемпионлик учун курашишга рухсат беради" 0 16:03МЮ Кэррикни бўшатмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти мураббийлар штабини кучайтириш устида бош қотирмоқда 0 15:42Мадримовнинг вазнида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади 0 15:11WBO рейтинги. Баҳодир Жалолов кучли тўртликка кириб олди 0 14:40Пётр Ян дунёнинг энг яхши боксчисини айтди 0 14:09Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россия оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит" 0 13:38Шахматчиларимиз Осиё Миллатлар кубогини ғалаба билан бошлашди. Бугун Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз! 0 13:15Octagon навбатдаги турнири Ўзбекистонда ўтказилишини анонс қилди 0 12:36IV Ёшлар Олимпиадаси. Бугун боксчиларимиз финал учун рингга кўтарилади. Жуфтликларнинг бирида ўзбек-қозоқ қарама-қаршилигига гувоҳ бўламиз 0

14 ноя 19:08
Янгиликлар

Бокс/ММА

Тасдиқланди: Лазизбек Мулложонов допинг сабаб 3 йилга дисквалификация қилинди

Шу йилнинг июль ойида бокс бўйича Париж Олимпиадаси чемпиони, Жаҳон чемпиони Лазизбек Мулложонов антидопинг қоидаларини бузганликда гумон қилинаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Шу йилнинг 11 июнь куни мусобақадан ташқари ўтказилган допинг назорати чоғида ўзбекистонлик боксчи Лазизбек Мулложоновдан олинган намунада метастерон моддаси - анаболик-андрогеник стероид аниқланганди. 

Ўша пайтда унга дастлаб, вақтинчалик четлатиш жазоси қўлланилганди. 

Халқаро тест агентлигининг (ITA) маълум қилишича, Мулложонов ўзига нисбатан 3 йиллик дисквалификация жазоси қўлланилишига рози бўлган. Қайд этилишича, Лазизбек антидопинг қоидаларини (ADRV) бузгани бўйича қарорга эътироз билдирмагани орқали 4 йил эмас, балки 3 йилга дисквалификация қилинган. Ҳамюртимизнинг ҳаваскор боксдаги дисквалификация муддати 2025 йил 22 июлдан 2028 йил 21 июлгача амал қилади. 

Бу ҳолатда шу нарса ойдинлашяптики, Лос-Анжелес-2028 Олимпиадаси боксчимизнинг "рўйхати"дан ўчирилади. Унинг 2025 йил 11 июндан 22 июлга қадар ҳаваскор боксда қайд этган барча натижалари бекор қилинади.

Қизиғи, Лазизбек Мулложонов бугун Тошкентдаги проф бокс оқшомида рингга кўтарилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг