UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

21 май 14:39
Янгиликлар

Таэквондо

Икки нафар таэквондочимиз Олимпиада лицензиясини қўлга киритишга яқин

Иорданиянинг Амман шаҳрида таэквондо бўйича Осиё қитъаси учун лицензион турнир ўтказилмоқда.

Мусобақада уч нафар ўзбекистонлик таэквондочи лицензия учун кураш олиб бормоқда. 

Бугунги баҳсларда икки ҳамюртимиз баҳсларда қатнашмоқда. 

Эркаклар ўртасида -68 кг вазнли Улуғбек Рашитов биринчи даврада мўғулистонлик рақибни 28:11, иккинчи босқичда эса филиппинлик спортчини 23:9 ҳисобида мағлуб этди. Бироздан сўнг у ярим финалда қозоғистонлик Қайрат Саримсаковга қарши жанг қилади. Ушбу жанг ғолиби финал билан биргаликда, Токио Олимпиадаси лицензиясини ҳам қўлга киритади. 

Аёллар ўртасидаги беллашувларда эса Нигора Турсунқулова -67 кг вазн тоифасидаги баҳсларда қатнашади. Эътиборлиси, ушбу вазнда фақатгина уч нафар таэквондочи қатнашади. Лицензия эса иккита. Мезбон спортчи Юляна Ал Содиқ рейтинги юқорироқ бўлгани сабаб тўғридан-тўғри финалга чиққан. Аниқроғи, у лицензияни нақд қилиб қўйган. Ярим финалда эса Нигора Турсунқулова қатарлик Марам Фатнассига қарши жанг қилади. Агар таэквондочимиз ушбу жангда ғалаба қозонса, Токио Олимпиадасига йўлланма олади. 

Жанглар бироздан сўнг бошланади. 

+67 кг вазнли Светлана Осипова эса эртага баҳсларда қатнашади.

www.olamsport.com сайти ушбу мусобақада қатнашаётган ҳар уччала таэквондочимизга омад тилайди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг