UZ

Сўнгги янгиликлар

16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0 14:04Дакарда бугун уч нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсларга қўшилади 0 13:46Самбо бўйича 50-Жаҳон чемпионатининг сўнгги кун тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 13:15"Манчестер Юнайтед" тарихида илк бор ушбу ҳолатга тушиб қолди 0 12:44Конор Макгрегор: "Холлоуэйни бир оёқда ҳам енгардим" 0 12:11Ковингтон UFC жангчилари ва Zuffa боксчилари ўртасидаги мукофот фарқи учун Дана Уайтни танқид қилди 0 11:40Жаҳонгир Зокиров "Zuffa"даги жанги учун Ар-Риёдга етиб борди 0 11:09Ўзбекистон – Саудия Арабистони учрашуви учун чипталар нархи маълум бўлди 0 10:38"Қўллар қичишяпти". Нурмагомедов жанг ўтказиш истагини билдирди 0 10:07Самбо бўйича юбилей 50-Жаҳон чемпионатининг сўнгги кун беллашувларидан ёрқин ФОТОРЕПОРТАЖ 0

04 дек 10:10
Янгиликлар

Шахмат

Икки шахматчи қизимиз FIDE Топ-30 рейтингида!

Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) 1 декабрь ҳолатига кўра шахматчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.

Жумладан, 20 ёшгача бўлган шахматчи қизлар рейтинги ҳам янгиланди. Декабрь ойи учун мўлжалланган Топ-30 рейтингидан 2 нафар ўзбекистонлик шахматчи қизлар жой олишди. Афруза Ҳамдамова (2327) 15-ўринга кўтарилиб олишга муваффақ бўлди. 

Куни кеча 14 ёшли шахматчи қизимиз Италияда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги жаҳон биринчилигида мамлакатимиз тарихида илк бор жаҳон чемпиони деган унвонга сазовор бўлганди. Яна бир истеъдодли шахматчимиз, парид йўналишида ёшлар (U 18) ўртасида жаҳон чемпиони Умида Омонова (2257) эса янги рейтингда 28-поғонадан жой олди. 

Йигирма ёшгача бўлган шахматчи қизлар рейтингида катталар ўртасида блиц йўналишида амалдаги жаҳон чемпиони Бибисара Асаубаева (Қозоғистон, 2472) пешқадамлик қилмоқда. Ҳиндистонлик Сараю Велпула (2444) иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, болгариялик Нургюл Салимова (2426) кучли учликка якун ясаган.   


FIDE 20 ёшгача шахматчи қизлар рейтинги (Топ-10):

1. Бибисара Ассаубаева (Қозоғистон, 2472)

2. Сараю Велпула (Ҳиндистон, 2444)

3. Нургюл Салимова (Болгария, 2426)

4. Лея Гарифуллина (Россия, 2423)

5. Дивия Дешмуҳ (Ҳиндистон, 2420)

6. Карисса Йип (АҚШ, 2399)

7. Юксин Сонг (Хитой, 2397)

8. Элине Ройберс (Нидерландия, 2388)

9. Меруерт Камалиденова (Қозоғистон, 2383)

10. Алисе Ли (АҚШ, 2380)


Ўзбек шахматчиларининг рейтингдаги ўрни:

15. Афруза Ҳамдамова (2327)

28. Умида Омонова (2257)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг