UZ

Сўнгги янгиликлар

12:40Дана Уайт Перейранинг UFC шарҳловчиларига таъсир ўтказиши ҳақидаги гапларини рад этди 0 12:09Муҳаммад Салоҳ Еврокубокларда ҳали ҳеч ким қилган натижага эришди 0 11:38Фарид Башарат: "Кутдим, аммо бу содир бўлмади" 0 11:07Собиқ Bellator чемпиони вазн қилиш учун сочини кесди + ФОТО 0 10:36UFC 333 турнири ҳарбий ҳаракатлар сабаб БААдан кўчирилиши мумкинми? Дана Уайт жавоб берди 0 10:05Sofacore. Каримов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 09:34UFC Fight Night 291: Хоакин Бакли – Майк Мэлотт турнири иштирокчиларининг тўлиқ рўйхати тасдиқланди 0 09:03Дана Уайт Стрикленднинг UFC’даги гонорар бўйича эътирозига жавоб берди 0 08:32Ўзбекистонлик икки оғир атлетикачининг допинг-синамасида тақиқланган моддалар аниқланди 0 08:01Конференциялар лигаси. "Лугано"да иродали ғалаба, Каримов 75 дақиқа ўйнади + ВИДЕО 0 23:24Шоҳжаҳон Эргашев, "Сатурн" ва бошқалар - IBA Nomad 16 турнири олдидан матбуот анжумани ва face-to-face ўтказилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 20:52Фомин Хитойдаги M25 турнирининг чорак финалига чиқди 0 20:21Тарихда илк бор! Жавоҳир Синдаров дунёнинг Топ-3 шахматчиси! 0 19:50ЎФА вице-президенти Одил Аҳмедов терма жамоанинг ноябрдаги рақиблари масаласига ойдинлик киритди 0 19:19IBA ЖЧ-2027 учун мукофот жамғармаси эълон қилди 0

20 мар 13:59
Янгиликлар

Велоспорт

Илк бор пара-велоспортчиларимиз мамлакат чемпионатида куч синашишди

Теглар :  Велоспорт
Айни кунларда пойтахтимиздаги велотрек базасида велоспортнинг ушбу йўналиши бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

18-21 март кунлари бўлиб ўтадиган ушбу мусобақанинг аҳамиятли жиҳати унда илк бор пара-велоспорт бўйича Ўзбекистон чемпионатининг ўтказилаётгани бўлди.

Соғлом спортчилар ўртасидаги беллашувда Данил Евдакимов, Янина Кускова, Камрон Мирзараҳимов каби етакчилар ўз ғалабаларини яна бир бор тантана қилишди. Илк бор ташкил қилинган пара-велоспорт йўналишига яқинда спортчилик фаолиятини якунлаган терма жамоамиз вакили Дилмурод Сиддиқов бош мураббий этиб тайинланди.

Таъкидлаш жоиз, бугун имконияти чекланган спортчилар ўртасида беллашувлар якунланди. Унда иштирокчилар юртимизда аҳолининг ҳар бир қатламига спорт билан шуғулланиш учун яратиб берилаётган шароитлардан мамнун эканликларини таъкидлаб ўтишди. 

Ўз навбатида, янги тузилган ушбу жамоа Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси билан ҳамкорликда Париж-2024 Паралимпия ўйинлари йўлланмалари учун кураш олиб бориши кўзда тутилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг