UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

21 сен 18:57
Янгиликлар

Велоспорт

Илк маротаба ўтказилаётган "Онлайн велопойга"да фаол иштирок этинг!

Теглар :  Велоспорт
Мамлакатимизда карантин талаблари юмшатилиши муносабати билан спорт оламида ҳам анъанавий ҳамда онлайн мусобақалар ташкиллаштирилмоқда.

Ана шундай мусобақалардан яна бири Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси томонидан ўтказилаётган “Онлайн велопойга” мусобақасидир. Ушбу мусобақани ўтказишдан кўзда тутилган мақсад, аввало, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, уларни жисмоний чиниқтириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишдан иборат.

Онлайн велопойгада ўзингизга қулай бўлган шароитда, исталган вақтда иштирок этишингиз мумкин. Мазкур онлайн мусобақанинг иштирокчисига айланишингиз учун www.yoshlarsport.com сайтидан рўйхатдан ўтказишингиз керак. Сўнгра сизнинг электрон манзилингизга виртуал ВIB-рақамингиз ҳамда керакли иловаларга ҳаволалар келиб тушади.

Онлайн велопойгада иштирок этиш учун велосипед ёки велотренажёрда босиб ўтган масофангиз натижасини қайд этиб боришингиз керак. Уларни тасвирга тушириб, мобил илова ва спорт гаджетлари орқали сайтга юборишингиз лозим. Шунингдек, шахсий Инстаграм саҳифангиз орқали  #minsport #cyclinguz #ProRun хештегидан фойдаланган ҳолда, ўз натижаларингизни Инстаграм ижтимоий тармоғига жойлаб, турнир иштирокчисига айланишингиз мумкин.

Натижаларни рўйхатдан ўтказиш ва қайта ишлаш 21-26 сентябрь кунлари сайт орқали амалга оширилади. 2020 йил 31 декабргача ҳар бир босқич якунига кўра, ҳар шанба куни соат 20:00да танловнинг барча шартларини бажарган иштирокчилар орасида совринлар ўйналади. Ғолиб Инстаграмнинг prorun.uz саҳифасидаги рандомизер воситасида бевосита эфир орқали аниқланади.

Мусобақа ғолиблари ва иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон велосипед спорти федерациясининг совринли ютуқларига эга бўлади.

ЎзМУ талабаси Умида Ачилдиева тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг