UZ

Сўнгги янгиликлар

20:20ПСЖ оғир жароҳат олганига қарамай, Кварацхелия билан шартномани 2032 йилгача узайтирмоқчи 0 19:33Хирн: "Дана Уайт ва UFC Фьюри — Жошуа жангини ташкил қилмайди" 0 18:44Сехудо Стерлингни Пётр Яндан устун қўймоқда 0 17:53Волкановски Жастин Гэтжига камаридан воз кечишни таклиф қилди 0 17:02Каррик: "Мен айбни тўлиқ ўз зиммамга оламан" 0 16:16Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси уч спортчини четлатиш масаласини кўриб чиқмоқда 0 15:20Теремоанани Жалолов билан эҳтимолий жангдан огоҳлантиришди 0 14:43Дю Плесси жамоаси Анкалаев билан жанг таклифини рад этган 0 13:56МЮ сардори кечаги мағлубиятдан сўнг мураббийлар штабини кескин танқид қилди 0 13:44Ислам Махачев Ўзбекистонга келади 0 13:13Жаҳон чемпионати олдидан Ўзбекистон таркибида икки ўзгариш юз берди. Разамбек Қозоғистонга бормайди! 0 12:21Шоҳжаҳон Эргашев чақирувларга жавоб қайтарди 0 11:34Мовсар Евлоев: "Аввал чемпионлик камарини қўлга киритаман, кейин эса тажриба ўтказамиз" 0 10:24"Жуда яхши рақиблар". Карпин — Россия терма жамоасининг Ўзбекистон ва Венесуэлага қарши ўйинлари ҳақида 0 09:40Ҳозирда шахмат тарихидаги энг ёш гроссмейстер ким? 0

05 авг 19:18
Янгиликлар

Таэквондо

"Инсон машғулот залларида чемпион бўлмайди". Нигора Турсунқулова билан суҳбат

Нигора Турсунқулова 1999 йил 4 апрелда Жиззах вилоятида туғилган.

2010 йилдан бери спортнинг таэквондо WT тури билан шуғулланиб келади. 2013 йил терма жамоа сафига қабул қилинган. "Хан-Ган"клуби тарбияланувчиси. 2016 йил Рио олимпиадаси иштирокчиси. Қитъа чемпиони. Осиё ўйинлари совриндори. Гран-При турнирлари, 20 дан ортиқ турли нуфуздаги халқаро мусобақалар ғолиб ва совриндори. Халқаро тоифадаги спорт устаси.


- Спорт ҳаётингизда қандай аҳамиятга эга?

- Спорт мен учун катта аҳамиятга эга ва ҳаётимнинг бир қисми. Чунки мақсадим сари интилишда спорт биринчи ўринда туради. Шундай бўлиши учун ҳам харакат қиламан.


- Илк машғулотлар? Биринчи мураббийингиз хақида?

- Ҳар бир инсон қайси йўналишда бўлмасин илк қадамини ёдда сақлаб қолса керак. Спортнинг таэквондо турини ёқтириб қолишимга ва унга мехр қўйишимга мураббийим Дмитрий Хван сабабчи бўлганлар. Улар тўгаракка келган ҳар бир болага ўзгача муносабатда бўлади, қалбига йўл топа олади. Машғулотлар давридаги қийинчиликлар, тушунмовчиликлар...хуллас мураббийим билан худди дўстлардек гаплашамиз, сирлашамиз, муаммоларимизни енгишга, хаётдаги турли синовлардан ўтишда керакли маслаҳатларини бера оладилар. Менда қандай вазият бўлмасин мусобақада ғалабага эришсам ҳам, ютказиб қўйсам ҳам, ишларим юришмай қолса ҳам улар қўл силтаб ташлаб кетмайдилар аксинча худди ўз отамдек тўғри йўлни кўрсатишга харакат қиладилар. Бундай мураббийни эъзозламаслик менимча хато бўлса керак.




- Нечанчи йили терма жамоа сафидан жой олгансиз?

- Мамлакат терма жамоаси сафидан жой олиш учун спортчи Республика чемпиони бўлиши керак ва мен 2013 йили терма жамоа сафига қабул қилиндим. Бу ерда табийки кўзга кўринган ва тажрибали спортчилар, унинг ўзига яраша мухити, тартиб-қоидаси бор. Жамоада ўз ўрнимга эга бўлишимда спортчилар, мураббийлар яқиндан ёрдам беришди.


- Мағлубиятли онларда ўзингизни қандай тутишга ҳаракат қиласиз?

- Мағлубият аламини тотмаган спортчининг ўзи бўлмаса керак, бундай вазиятларда албатта кайфиятингиз тушиб кетади чунки ҳар бир спортчи ғалаба қозониш учун майдонга тушади. Аммо мағлубият бўлажак ғалабадан дарак дейишади. Қаердадир хатоликка йўл қўйгансизки имкониятни бой берасиз. Айнан манашу хатони топиб яна ўз устимда меҳнат қилиш кераклигини англайман ва машғулотларга зўр бераман. Насиб қилса ҳаммаси яхши бўлади деб ўзимни ишонтираман.


- Оилада ким сизга яқин ёрдамчи ва маслакдошингиз?

- Оилада онам, дадам ва икки акам бор. Улар мени ҳар доим эшита олишади ва менга далда бўлишади, қўллаб-қувватлашади. Инсон руҳий тетикликни оиладаги яқинларидан олади. Менда ҳам шундай. Улар мени таянчим, қувончим ва борлиғимдир.

- Таэквондо сизга нима берди?

- Инсон қалбида яратган эгам бор экан у ҳар бир бандасини қўллаб-қувватлайди. Мен бунга ишонаман. Таэквондо орақали жуда кўп натижаларга эришдим. Соғлом бўлишга, соғлом фикрлашга, ўз устимда ишлашга, хаётда енгилмасликка ва иродали бўлишга, Она Ватаним шарафини халқаро майдонларда муносиб химоя қилишга ўргандим. Дунё кўрдим, билим оляпман. Бизда барча шароитлар бор фақат ундан тўғри фойдаланиб харакат қилиш кераклигини билдим. Мухлислар қалбидан жой олдим. Бунинг ўзи ҳам катта бахт.

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси катта бир оила ва бу оиланинг аъзоси эканлигимдан фахрланаман.


- Орзу-умидларингиз билан ўртоқлашсангиз?

- Орзу умидсиз инсон бўлмаса керак. Рио олимпиадасида иштирок этдим лекин афсус совриндорлар қаторидан жой олиш насиб этмади. Худо хохласа Токио олимпиадасига йўлланма олиб тўрт йилликнинг нуфузли мусобақасида шохсупадан ўрин олишни ният қиляпман. Насиб қилса яхши бир хонадоннинг яхши келини бўлиб, тинч-осуда хаёт кечирсам, яхши фарзандларни тарбия қилсам, ота-онам, яқинларим ҳамиша ёнимда бўлиб соғ-саломат юришса.


- Афсонавий боксчи Муҳаммад Али: Одам машғулот залларида чемпион бўлмайди. Чемпион бўлиш учун ишни руҳиятдан бошлаш керак – истак, орзу ва ўз ғалабасини аниқ-тиниқ ҳис қилишгина кишини мақсадига элтади, деган эди. Сизчи сиз бу фикрга қўшиласизми?

- Албатта қўшиламан. Улар босиб ўтган йўл. Чемпионлик даври буларнинг барчаси хаёт тажрибаси эмасми? Бу сўзларга яна бирон иборани қўшишни ўзи ноўрин.

- Ҳаёт хақиқати нимада? Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?

- Ҳаёт - инсон учун берилган синов деб биламан. Ҳар бир инсон бу имтиҳондан-синовдан ўтади ва ҳар ким қилмишига яраша ё мукофоти ёки жазосини олади. Қайси йўлни танлаш ўз қўлимизда...


- Бугунги вазият руҳиятингизга қандай таъсир қилмоқда?

- Оғир вазият. Кимдир шундай бўлади деса ишонмасдик. Лекин кўзимиз билан кўриб турибмиз. Кайфиятимга ёмон таъсир қилган томони- жуда кўп инсонлар касал бўлиб оламдан ўтишяпти ва уларнинг яқинлари имкониятсиз қолмоқда. Бу аҳволни кўра-била туриб ёрдам бера олмаслик албатта ачинарли холат. Худо хохласа бу синовлар ҳам ортда қолади. Ҳаммага соғлик ва саломатлик тилайман. Ўзингизни ва яқинларингизни эҳтиёт қилинг! демоқчиман.


Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг