13 окт 14:19
Янгиликлар
Бокс/ММА
Ислам Махачевнинг кейинги рақиби ва жанг санаси ҳақида маълумотлар тарқалди
UFC'нинг ярим ўрта вазн чемпиони Ислам Махачев навбатдаги титул ҳимоясини Карлос Пратесга қарши ўтказиши мумкин.
Бу ҳақда инсайдер Альваро Cольменеро хабар берди. Унинг маълумотига кўра, UFC раҳбарияти ушбу жангни 30 январь куни Торонтода ўтказилиши режалаштирилаётган UFC 336 турнирига қўшиш устида ишламоқда.
Ҳозирча Махачев–Пратес жанги UFC томонидан расман эълон қилинмаган.

Пратес сўнгги жангини 2026 йил май ойида UFC Fight Night 275 турнирида ўтказиб, Жек Делла Маддаленани учинчи раундда нокаутга учратган. Унинг профессионал рекорди 24 та ғалаба ва 7 та мағлубиятдан иборат. Махачев эса охирги бор 2026 йил августида Йен Мачадо Гэррига қарши октагонга чиқиб, ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонганди. Россиялик жангчининг профессионал ММАдаги рекорди — 29 та ғалаба ва 1 та мағлубиятдан иборат.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар