UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0 14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0

08 май 10:20
Янгиликлар

Теннис

Исмоилов - Файзиев. Бугун “Қарши Челленжери”да ўзбек дербиси

Бугун Қарши шаҳрида теннис бўйича “Челленжер” туркумига кирувчи турнирнинг асосий тўр баҳслари бошланади.

Соврин жамғармаси 75 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи мусобақада дунёнинг кўзга кўринган теннисчилари иштирок этишяпти. Украиналик Сергей Стаховский турнирнинг биринчи ракеткаси сифатида ҳаракат қилади.

Саралаш баҳсларида иштирок этган барча ҳамюртларимиз мағлубиятга учрашди. Асосий тўрда эса теннисчиларимиздан Санжар Файзиев, Темур Исмоилов, Фаррух Дўстов ҳамда Жўрабек Каримов имтиёзли йўлланма асосида иштирок этишади.


Эътиборлиси, бугун ўзига хос ўзбек дербисида Исмоилов ва Файзиев ўзаро учрашувда муносабатларига ойдинлик киритиб олишади. Жўрабек биринчи даврада чехиялик Марек Яловиц билан, Фаррух эса ҳиндистонлик Нараянасвамига қарши кортга чиқади.  

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилги турнирнинг финалида сербиялик Марко Тепавац исроиллик Дуди Селани 2:6, 6:3, 7:6(4) ҳисобида мағлуб этиб, бош мукофот соҳибига айланган эди. 


Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
08 май 14:25:24
Husniddin Mirzaliyev
Fayziyevda g'alaba!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг