UZ

Сўнгги янгиликлар

20:46“Great Silk way-2024”. Боксчиларимиз турнирни умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 19:50Дана Уайт Конор Макгрегорнинг камчилиги ҳақида гапирди 0 19:28Оливейра нима учун Царукян билан жангга рози бўлганини айтди 0 19:06Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди 0 18:45Жаҳонгир Нажмиддиновнинг Анвар Азизли билан жанги бўйича берилган апеллация натижаси қандай бўлди? 0 18:23Новак Жокович грунт мавсумга тайёргарликни бошлади 0 18:02Оливейра Царукянга маслаҳат берди 0 17:41Хави «Барселона»да қолиши мумкин, бироқ бош мураббий сифатида эмас 0 17:18Дзюдо. Анталия "Катта Дубулға" турнирига қуръа ташланди, ҳамюртларимизнинг илк рақиблари билан танишинг 0 16:58Нигина Абдураимова Словенияда чорак финалга чиқди 0 16:37Адесанья UFC 305 турнирининг марказий жангида октагонга кўтарилиши мумкин 0 16:16Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим" 0 15:54Жасур Алижанов МPL 9 нинг санаси ва манзилини очиқлади 0 15:32Тошкентда шахмат бўйича "Георгий Агзамов хотира турнири" старт олди 0 15:11UFC россиялик аралаш яккакураш усталари ўртасидаги қизиқарли жангни эълон қилди 0

06 ноя 10:53
Янгиликлар

Болалар спорти

Истеъдодлар камол топаётган мактаб

Жисмоний тарбия ва спортни оммалаштиришда, айниқса ёшларни спортга жалб этиб, истеъодларини шакллантиришда ва уларни чемпионлик сари етаклашда спорт мактаблари муҳим рол ўйнайди.

Биз таништирмоқчи бўлган Наманган ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатида ҳам (директори Акрамжон Дедабаев) истеъдодлар камол топмоқда. Спорт масканида машғулотларга зўр бераётган ўғил-қизлар шубҳасиз ҳатто миллий терма жамоалар сафида халқаро мусобақаларнинг шоҳсупаларидан ўрин олишга ҳам муваффақ бўлишмоқда.  

Мактаб интернатида айни пайтда спортнинг футбол, волейбол, баскетбол, бадминтон, енгил атлетика, оғир атлетика, бокс, юнон-рум кураш, дзю-до, таэквон-до (WTF), кураш, белбоғли кураш, трамполин, бадиий гимнастика, сузиш, слалом, сув полоси, велоспорт, ўзбек жанг санъати, теннис, стол теннис, қиличбозлик, каратэ (ВКФ) турлари бўйича 599 (шундан қизлар 99) нафар спортчи-ўқувчилар ўзлари танлаган спорт турлари бўйича  машғулотларда иштирок этишади. 

3 нафар халқаро тоифадаги спорт устаси, 21 нафар спорт устаси, 219 нафар спорт усталигига номзод, 232 нафар 1-разряд, 124 нафар оммавий разрядли спортчи-ўқувчиларга 78 нафар малакали мураббийлар устозлик қилишади.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2018 йил 29 декабрдаги “спорт турлари бўйича терма жамоалар таркибларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 1127-сонли буйруғига асосан таълим муассасасининг спортчи-ўқувчиларидан ўсмирлар ва ёшлар тоифасидаги миллий терма жамоа таркибида 35 нафари асосий, 39 нафари захирадан жой олишган.

Мактаб-интернатининг ёш спортчилари жорий йилнинг сентябрь ойига қадар 100 дан ортик Республика ва халқаро миқёсдаги мусобақаларда иштирок этиб, 72 та олтин, 63 та кумуш, 84 та бронза медалларини қўлга киритган. 

Жумладан, бокс бўйича Таиландда ўтган Осиё чемпионатида иштирок этган Шукуржон Раҳимов учинчи ўринни банд этган. кураш бўйичаТаиланднинг Паттая шаҳрида бўлиб ўтган Осиё чемпионатида  Диллола Деҳқанбоева иккинчи ўринни, джу-житсу спорт туридан Қозоғистонда бўлиб ўтган Гран-при мусобақасида Жавоҳир Иброҳимжанов учинчи ўринни, Ўзбек жанг санъати бўйича Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Осиё очиқ чемпионатида Диёра Олимжонова ҳамда Мухлиса Набижанова биринчи ўринни, Муштарий Абдусаттарова учинчи ўринни банд этишган. 

Дзюдо бўйича 23-24 феврал кунлари Озарбайжонда ўтказилган Гран-прида иштирок этган Хосият Ҳасанбоева учинчи ўринни, дзюдо  бўйича 12-15 апрель кунлари Тошкент шаҳри мезбонлик қилган Осиё кубогида Гулшода Халилова учинчи ўринни, 26-28 сентябрь кунлари эркин кураш бўйича Қирғизистонда бўлиб ўтган халқаро турнирда Ғофир Тўлқинов биринчи ўринни, Муҳаммадкодир Туланбоев иккинчи, Сарвар Турсунбоев, Ғайбулло Ҳасанбоев, Отабек Ҳайдаров, Жавоҳир Ғуламжонов учинчи ўриннлари эгаллашган. 

Бокс бўйича Россиянинг Оренбург шаҳрида бўлиб ўтган халқаро турнирда Темурбек Деҳқонов биринчи, Жамшидбек Маҳамадалиев, Дилшод Исроилов иккинчи бўлишган. 

Бадиий гимнастика бўйича Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган YOUTH CUP-2019 IV-халқаро турнирда Сарвиноз Мамадалиева, Мафтуна Нормирзаева иккинчи, Холида Сотимова, Хафиза Усмонова, Зулфизор Ҳамиджанова, Камола Рафикжановалар учинчи ўринларни эгалашган бўлишса, белбоғли кураш бўйича 8-11 августь  кунлари Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида 2002-2003 йилларда туғилган ўсмир ва қизлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этган Гулсанам Обиджонова 52 кг.да биринчи ўринни эгаллаб жаҳон чемпионлигини қўлга киритган. 

Хуррамбек Юсуфжонов эса ўсмирлар ўртасида 52 кг.да иккинчи ўринни эгаллаб кумуш медал соҳибига айланган. 2-7 августь кунлари Эркин кураш бўйича Тожикистонда ўтган халқаро турнирда Ғофир Тўлқинов, Жавоҳир Ғуломжонов, Шодиёр Қодировлар биринчи, Муҳаммадқодир Йўлдошев иккинчи, Ғайбулло Ҳасанбоев учинчи ўринни банд этишган. 

Бокс бўйича 15-20 сентябрь кунлари Тожикистоннинг Хўжанд  шаҳрида  2001-2002 йилларда туғилган ёшлар ўртасидаги  ҳалқаро турнирда Асадбек Сайфуллаев, Иброҳим Ортиқов биринчи, Алишер Бурхонов, Азимжон  Эргашев   иккинчи, Ҳасанбой Мусохонов, Дониёрбек Мирзаҳамдамовлар учинчи ўринни қўлга киритишган. 

Бокс буйича 30 сентябрь – 5 октябрь кунлари Андижонда ёшлар  ва  катталар ўртасида Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий В.А.Золотарёв хотирасига бағишлаб ўтказилган халқаро турнирда  Соҳибжон Содиқжонов  иккинчи ўринни, Улуғбек Қаюмбоев учинчи бўлишган. Спорт маскани тарбияланувчилари шунингдек, Ўзбекистон чемпионати ва кубок мусобақаларида жорий йилдаги эришган натижалариниям эътирофга сазавор, дейиш мумкин. 

Мисол учун, Ислом Икромжонов, Алина Исламова (енгил атлетика), Қизлархон Абдулхомидова, Алимардон Икрамов, Ислом Убайдуллаев (оғир атлетика), Шохсанам Йигиталиева, Рухсорахон Ҳасанбоева (волейбол), Диллола Деҳқанбоева, Зулфира Ўразбоева (кураш), Вадим Ибрагимов, Диёрбек Юлдашев (қиличбозлик), Диёра Олимжонова, Махлиё Абдурашидова, Мухлиса Набижанова, Муштарий Абдусаттарова, Акмал Абдубаннаев, Аҳмад Маъруфжанов (Ўзбек жанг санъати), Диллола Деҳқанбоева, Ойдина Абдухомидова, Хосиятхон Ҳасанбоева (дзюдо), Сардор Азимжонов, Оллоёр Абдуқодиров, Аҳмадуллохон Фазлиддинов (Юнон–рум кураши), Муҳаммадмирзо Абдупаттаев, Машрабжон Назаралиев, Умиджон Олимжонов, Самандар Акбаров (трамполин)сингари ўнлаб ўқувчиларининг мамлакат миқёсида ўтказилган чемпионатларда олтин, кумуш ва бронза медалларини қўлга киритиб, мактаб-интернати шарафини муносиб ҳимоя қилиб келишмоқда.

Мактаб–интернатининг спортчи-ўқувчилари сентябрь, октябрь ойларида  ҳам бир қатор совринли натижаларга эришишган. Оғир атлетика бўйича терма жамоа аъзоси Лайло  Хурсанова 71 кг. вазнда 21-28 октябрь кунлари КХДРнинг Пхеньянь шаҳрида ўтган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида силтаб кўтариш ва даст кўтаришда иккинчи ва учинчи ўринни эгаллаб, олий ўқув юртига кириш йўлланмасига эга бўлган. 

Бокс бўйича ёшлар терма жамоа аъзоси Азимжон Эргашев 21-27 октябрь кунлари Қозоғистоннинг Талдикурган шахрида «Жетису кубоги» халқаро турнирида кучлилар қаторидан жой олган. Бокс  бўйича Аълохон Абдуллаев  БААнинг Фужайра шаҳрида ўтган Осиё чемпионатида учинчи ўринни банд этиб, бронза медалига сазавор бўлган. Бокс бўйича истеъдодли спортчи Шукуржон Раҳимов, оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати совриндори Атҳамжон Эргашевлар Ўзбекистон терма жамоаларии сафида “Токио-2020” йўлланмаси сари мусобақаларда бор маҳоратларини ишга солмоқда.

Мактаб интернатнинг футбол йўналишида 59 нафар ўқувчилар таҳсил олаётган бўлиб, улардан ўн икки нафари вилоят терма жамоалари сафида Ўзбекистон чемпионатларида кучли учликдан жой олишмоқда. Беш нафар футболчи турли ёшдаги миллий терма аъзолари саналишади. Футболчилардан яна Азизбек Зокиров, Жавоҳир Ҳусановлар “Навбаҳор” ФК ўринбосарлари асосий таркибидан жой олишган. Жасур Обидов, Жамшид Ғоффоров, Азимжон Аҳмаджоновлар “Навбаҳор” ФК қошидаги U-18 жамоаси сафидан мустаҳкам ўрин олишган. Иқтидорли футболчилардан Муроджон Адашбоев ҳамда Асилбек Орифжонов эса “Локомотив” ФК жамоаси таркибида Ўзбекистон Про-лигасида иштирок этмоқда.

Агар эътибор берган бўлсангиз, Наманган ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интерани спортчи-ўқувчилари томонидан юқорида таъкидланган натижалар, эришилган ютуқлар 2019 йилнинг ўн ойи давомида амалга оширирилган бўлса, демак ҳали олдинда йил якунига қадар яна икки ой бор. 

Демак, ўқувчиларнинг спортга бўлган иштиёқи ошиб бораверади, машғулотлар уларни тоблаб боргани сари истеъдодлар бўй кўрсатиб, нафақат ўзи ўқиётган таълим масканини, балки устозларини, ота-оналари ва яқинларини хурсанд қилиб, мамлакатимиз шарафи учун жаҳон спорт айвонларида ғурур билан беллашаверади, медалларини кўз-кўз қилаверади.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади   

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг