UZ

Сўнгги янгиликлар

19:17Шакур Стивенсон Цзю — Спенс жанги учун қатъий башорат берди 0 18:45Усик: "Мен эркинман, аммо ҳали ҳам чемпион бўлиб қолавераман" 0 18:13ЖЧ-2026. Ҳусанов ТОП-10дан жой олди 0 17:46Усик ҳозирда дунёнинг энг яхши уч боксчиси кимлигини айтди 0 17:17UFC икки йил ичида иккинчи марта Эдмонтонда турнир ўтказади 0 16:55Усик Zuffa Boxing чемпиони бўлишга қизиқмоқда 0 16:28Ямал барча даврларнинг ёшга доир рекордини ўрнатди 0 16:02Дэвид Бенавидес фаолияти якунлангунига қадар ким билан жанг қилишни хоҳлашини айтди 0 15:36Александр Усик нима учун барча чемпионлик камарларидан воз кечганини тушунтирди 0 15:07Конор Макгрегор қачон октагонга қайтишни режалаштираётганини айтди 0 14:39Неймар Лионель Мессининг ЖЧ-2026 финалидаги кўз ёшлари ва мағлубиятига муносабат билдирди 0 14:14Камару Усман Дрикус Дю Плесси билан жангдаги мағлубиятини изоҳлади 0 13:47Вальтер Уокер: "Гусков - Анкалаев жанги учинчи раундга етиб бормайди" 0 13:22Quantbox Chennai Grand Masters 2026. Абдусатторов амалдаги тож соҳиби Гукешга қарши баҳс олиб борди 0 12:51Аргентина жаҳон чемпионатлари финалининг антирекордини ўрнатди 0

21 май 18:52
Янгиликлар

Болалар спорти

Истеъдодлар камол топаётган масканлар

Спорт билан ошно бўлиш, спорт орқали муваффақиятларга эришиш инсонда сабр-тоқат, метин иродани талаб этади.

Агар танланган спорт тури машаққатни талаб этса, янаям мураккаб. Лекин машаққатлардан чўчимай, мураббий кўрсатмасига сўзсиз амал қилиб, мақсад-марра сари дадил қадам ташлаган ўғил-қизларга рости, тасанно айтиб, ҳавас қилсанг арзийди.

Қашқадарё вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тасарруфидаги Қарши ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатида таълим-тарбия олаётган ўғил-қизларнинг ҳар бирида ҳохиш-истак бор, ҳар бири зўр спортчи бўлиш ва юртни спорт орқали улуғлашни ният қилган. 

Шундай орзу-ниятларда ўқувчилар мактаб-интернатида мавжуд бокс, дзюдо, каратэ, юнон-рум кураши, таэквондо (WTF), бадиий гимнастика, волейбол, енгил атлетика, оғир атлетика, сузиш, самбо, теннис, эркин кураш, футбол, велоспорт, кураш, турон спорт турлари бўйича 67 нафар малакали мураббийлар қўл остида мунтазам машғулотларга киришган. 

Мактаб-интернатида яратилган шарт-шароитлардан унумли фойдаланиб, машғулотларга зўр бераётган спортчи-ўқувчилар мамлакатмиз ва халқаро миқёсдаги мусобақаларда иштирок этиб, шода-шода медалларга эга бўлаётганига нима дейсиз? 

Биргина ўтган 2018 йил мисолида оладиган бўлсак, жаҳон ва Осиё чемпионатлари, халқаро турнирлар, республика биринчиликларида 143 та олтин, 117 та кумуш ва 105 та бронза медаллари жамғарилган. 

2019 йилнинг апрель ойига қадар оғир атлетикачилар жаҳон чемпионатида 4 та олтин, 2 та кумуш, дзюдочилар осиё кубоги беллашувларида 2 та кумуш ва 1 та бронзага эришган. Халқаро турнирларда ҳам ёш дзюдо усталари 1 та олтин ва 1 та бронза олишган. 

Чарм қўлқоп эгалари боксчилар эса, халқаро турнирда 1 та кумуш ва бронза меддаларини эгаллашга муваффақ бўлган. Каратэ йўналишида таҳсил олаётган спортчи-ўқувчилар ҳам халқаро турнирда 4 та олтин, 2 та кумуш медалларини ўзлариники қилишган. Турон, самбо, енгил атлетика, кураш, таэквондо билан шуғулланаётган ёш спортчилар  Ўзбекистон чемпионати, кубок ва биринчиликларида кучлилар қаторида бўлишиб, бир қатор олтин ва кумуш медаллар га сазовор бўлишган. 

Бу ҳали жорий йилнинг тўрт ойидаги натижалар. Йил охирига қадар мусобақалар давом этади. Медаллар ҳам тўпланган сари шода-шода бўлаверади. Раҳмонжон Итолмасов (енгил атлетика), Азизбек Тоҳиров (кураш), Нигора Абдуллаева, Турсуной Жабборова (оғир атлетика), Азизбек Тожиев (бокс), Қурбон Нормуродов (турон), Озод Шерқулов (самбо), Бону Эгамбердиева (каратэ), Элнур Ғузоров сингари иқтидорли ўқувчиларнинг 50 нафарга яқини мамлакат терма жамоалари аъзолари, 15 нафари эса номзод спортчилар саналишади. 

Нормаҳмат ЖАЛИЛОВ, Қарши ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати директори: 

- Мактаб-интернатимизда ҳали қилиниши лозим бўлган ишлар кўп. Асосан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 мартдаги ПҚ-2821-сонли “Ўзбекистон спортчиларини 2020 йил Токио шаҳри (Япония)да бўлиб ўтадиган ХХХII ёзги Олимпия ва ХVI Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ишчи дастури” ишлаб чиққанмиз ва мазкур энг нуфузли мусобақада иштирок этиши мўлжалланган спорчи-ўқувчиларимиз тайёргарлигини янада яхшилаш, керакли шарт-шароитларни яратиб беришга қаратилган устувор вазифалар аниқ  белгилаб олинган. Спортчиларни жисмоний тайёргарлигини ошириш мақсадида ўқув-йиғин машғулотлари ташкил этилмоқда. 

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 июндаги ПҚ-3031-сонли  “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори, 2018 йил 18 декабрдаги “Юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қўвватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида ги ПҚ-4063-сонли Қарори ижроларини таъминаш юзасидан ҳам бир қатор ишлар йўлга қўйилди. 

Мактаб-интернатимизда ишчи-ходимлар ва ўқувчилар иштирокидаги оммавий бадантарбия машғулотларини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилган бўлиб, ижроси таъминланиши натижасида барча бирдек, бадантарбия машғулотларида фаол иштирок этишмоқда. 

Яна бир муҳим ишларимиздан бири Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича бешта муҳим ташаббусни ўқувчиларимиз орасида кенг тарғибот-ташқивот қилиш ва бу борадаги ишларга алоҳида аҳамият қаратилади. 

Бир сўз билан айтганда, мақсадимиз-ёшларимизни жисмоний тарбия ва спортга янада кенг жалб этиш, энг иқтидорли, спортда иродаси мустаҳкам ўғил-қизларни тарбиялаб,  Ўзбекистон миллий терма жамоалари сафига етказиб бериш ва жаҳон ва осиё чемпионатларида, тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаси - Олимпиада ўйинларида  муваффақиятларга эришиши орқали ЮРТларини улуғлаётганлар қаторида туриши бўлади.

Қарши ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатининг спорт бўлими бош услубчиси Мансур ЮСУПОВ, Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг