UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20Винисиус Жуниор трансфери учун асосий даъвогар маълум 0 18:54UFC 329 промоушен тарихидаги янги молиявий рекордни ўрнатди 0 18:02Мозес Итаума Фрэнк Санчесга қарши чемпионлик камари учун жанг қилишдан бош тортди 0 17:40Теннисчимиз Саидаслам Фарходов Уимблдон U14 турнирида иштирок этяпти 0 17:25Макгрегор Доғистонда икки-уч йил машқ қилиш ҳақидаги саволга жавоб берди 0 16:41Даҳшат! Испания кетма-кет 36 та ўйинда мағлуб бўлмаяпти 0 16:05Саиджамшид Жафаров IBA Чемпионлар оқшомида жанг қилди 0 15:22Ҳукмова ҳамда Горбатова U23 Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритишди 0 14:40Конор Макгрегор эртанги жанги олдидан Алекс Перейрага мурожаат қилди 0 14:05Шерзод Темиров янги жамоаси билан шартнома имзолади 0 13:3013 йиллик тарих қайта ёзиладими? Макгрегор – Холлоуэй реванши дунё нигоҳида (мутолаа учун) 0 12:56АҚШ — Ўзбекистон ўртоқлик ўйини учун шахматчилар таркиби эълон қилинди 0 12:03UFC 329 тарози натижалари: Беш йиллик танаффусдан сўнг қайтаётган Конор Макгрегор вазн қила олдими? 0 11:40"Шунчаки таътилга кетишимга қўйиб беринг". Де Брюйне — Бельгия терма жамоасидаги келажаги ҳақида 0 11:02Ойбек Касимов “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони билан тақдирланди 0

30 ноя 10:29
Янгиликлар

Теннис

Истомин Боргесга мағлуб бўлиб, яккалик баҳсларини тарк этди

Теглар :  Денис Истомин
Денис Истомин Португалиянинг Мая шаҳрида теннис бўйича "Челленжер 80" туркумига кирувчи турнирнинг яккалик баҳсларини тарк этди.

Мукофот жамғармаси 45,730 еврони ташкил қилувчи мусобақанинг асосий тўри илк даврасида дунё рейтингининг 93-поғонасидан жой олган португалиялик Нуно Боргесга қарши кортга чиқди. Икки сет давом этган баҳсда афсуски омад ҳамюртимиздан юз ўгирди ва португалиялик теннис устаси учрашувда ғалаба қозонди: 6/3, 6/0.

Теннисчимиз саралашнинг илк даврасида турнирга имтиёзли равишда қўйилган португалиялик Гильерме Валдолейросни 6/1, 6/1 ҳисобида мағлуб этганди. Саралашда саккизинчи рақам остида таснифланган Истомин шунингдек асосий тўрга йўлланма берган саралашнинг финал учрашувида турнирнинг учинчи ракеткаси, қозоғистонлик Денис Евсеевдан ҳам устун келган эди - 6/3, 6/3.

Таққослаш учун, Денис айни пайтда ATP рейтингида 481, Боргес эса 93-ўринни эгаллаб турибди. Энди теннисчимиз россиялик Евгений Карловский билан биргаликда ушбу мусобақанинг жуфтлик баҳсларида иштирок этади. Истомин/Карловский жуфтлиги ўз юришини бугун 16:00да икки португал — Жейми Фария (АTP рейтингида 616)/Дуарте Вале (566)га қарши бошлайди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг