UZ

Сўнгги янгиликлар

19:35Формула-1 Руандада Африка Гран-присини ўтказади 0 19:12UFC собиқ жангчиси уч марта ўқ еди 0 18:45“Манчестер Сити”дан 5 мавсум давомида 25 очкодан олиб ташланиши керак" - МЮ собиқ футболчиси 0 18:18"У ҳамма ўйлаганидек кучли эмас". Евлоев Волкановски ҳақида гапирди 0 17:30WBO рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 17:09Исроил Мадримовнинг жанги қолдирилди 0 16:43Муҳаммад Наимов UFC ростеридан чиқарилди 0 16:05Роналду “Ал Насср”нинг “Нефтчи” устидан қозонган ғалабаси ҳақида: “Ўсишда давом этамиз” 0 15:29IBF рейтингидан тўрт нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олди 0 14:45Баҳодир Жалоловнинг Лондондаги жанги жонли эфирда кўрсатиладими? 0 14:19Ислам Махачевнинг кейинги рақиби ва жанг санаси ҳақида маълумотлар тарқалди 0 13:44Sofascore. Кечаги учрашувда "Пахтакор" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 13:13Евлоев Волкановскини "стойка"да синаб кўрмоқчи 0 12:42Зверев мавсумни расман дунёнинг биринчи ракеткаси мақомида якунлайди 0 12:11Пётр Ян ўта енгил вазндаги жангига 12 кун қолгандаги спорт формасини кўрсатди (ФОТО) 0

31 авг 15:15
Янгиликлар

Кураш

ITA кураш бўйича ўзбекистонлик Жаҳон чемпионини дисквалификация қилди

Бу ҳақда халқаро кураш ассосиацияси хабар берди.

"Ўзбекистонлик Эркин Қозоқов 2024 йил 17 декабрь куни Тошкентда бўлиб ўтган Бутунжаҳон Профессионаллар Серияси (WSP) финал босқичида допинг назорати чоғида тақиқланган модда бўлган мелдоний аниқланган. Спортчи антидопинг қоидаси бузилганини тан олди ва ITA томонидан кўрилган чораларни қабул қилди. Натижада, унинг дисквалификация муддати аввалги тўрт йилдан уч йилга қисқартирилди.

Эркин Қозоқов 2025 йилнинг 30 январидан 2028 йилнинг 29 январигача барча расмий мусобақалардан четлаштирилди. Унинг 2024 йил 17 декабрдан буён барча натижалари ҳам дисквалификаcия қилинади.

Яна бир жаҳон чемпиони туркманистонлик Даянч Омировда метандиенон ва мелдоний метаболитлари аниқланган. Ушбу моддалар WADA 2025 рўйхатида қатъиян тақиқланган ва спортчиларда мушакларнинг массасини, кучини ва чидамлилигини сунъий равишда ошириш учун ишлатилади. 2025 йил 18 июн куни тўпланган мусобақадан ташқари намуна спортчининг антидопинг қоидаларини бузганлигини кўрсатди.

Даянч Омиров вақтинчалик четлатилди. У Б намунасини таҳлил қилишни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Агар Б намунаси бир хил натижани берса, унинг иши якуний қоидабузарлик сифатида қайд этилади.

Маълумот учун: Эркин Қозоқов ва Даянч Омиров 2023 йили Ашхободда бўлиб ўтган кураш бўйича катталар ўртасидаги XIV жаҳон чемпионатида ўз вазн тоифасида ғолибликни қўлга киритган эди. Уларнинг ҳозирги допинг иши чемпионат натижаларига таъсир қилмайди", дейилади ташкилот хабарида.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг