UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

28 окт 08:10
Янгиликлар

Шахмат

Жаҳон чемпионати. Бу сафар Жавоҳирда мағлубият, Исломбекда ғалаба

Грузиянинг Батуми шаҳрида давом этаётган шахмат бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўзининг қизғин палласига кирди.

8, 10 ҳамда 12 ёшли шахматчилар ўртасида ташкил этилаётган жаҳон чемпионатида дунёнинг 100га яқин мамлакатидан истеъдодли шахматчилар иштирок этяпти.

Саккиз ёшлилар ўртасидаги мусобақада ўз имкониятини синаб кўраётган Ҳумоюн Бекмуродов 8-турда грузиялик Александр Гаручавани мағлубиятга учратиб, очколарини 4тага етказиб олди.

Ўн ёшли шахматчилар баҳсида биринчи рақам остида таснифланган Исломбек Синдоров эса оқ доналарда ҳаракат қилиб, АҚШ вакили Лу МИнгни таслим этди.

Ўн икки ёшли шахматчилар мусобақасида иккинчи тартиб рақамли иштирокчи бўлиб турган Жавоҳир Синдоров эса аксинча мағлубиятга учради. У оқ доналарда ўйнашига қарамай, рейтингда ўзидан пастда турган россиялик Валерий Скатчковга имкониятни бой берди.

Қизларимиздан Афруза Ҳамдамова бу сафар дуранг ўйнади. У қора доналарда ўйнаб, рейтингда ўзидан анча юқорида турган россиялик Александра Шведовадан очко тортиб олди.

Ҳамюртларимиздан Юлия Хегай сербиялик Невена Жоржевич билан муроса йўлини танлади. Мафтуна Бобомуродова эса қора доналарда ҳаракат қилишига қарамай, эронлик Зардаст Маҳжубни енгди. 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг