UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0

02 авг 21:37
Янгиликлар

Спорт курашлари

Жаҳон чемпионати. Курашчи қизларимиздан яна иккита медаль!

Болгариянинг София шаҳрида спорт курашлари бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Бугун қизлар курашида барча вазн тоифалари бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинди. Эътиборлиси, ушбу кун дастурида яна 2 нафар вакилимиз шоҳсупага кўтарилди.

Ҳар 2 курашчимиз бронза медали билан тақдирланишди. Айниқса, опа-сингил Муштарий ҳамда Ситора Толипбековаларнинг совриндор бўлгани уларнинг ва ўзбек спорти оиласи учун чинакам байрамга айланди. Афсуски, -61 килограмм вазн тоифасида Лайлохон Собирова бронза медали учун кечган курашда америкалик рақибасига имкониятни бой берди.

-40 кг: Муштарий Толипбекова – Алина Куриленка (Беларусь) 4:2
-46 кг: Ситора Толипбекова – Серена Ди Бенедетто (Канада) 10:0
-61 кг: Лайлохон Собирова – Кайли Велкер (АҚШ) 0:3

Таъкидлаш жоиз, бу ёш тоифасидаги жаҳон чемпионатларида Ўзбекистон терма жамоаси қизлар кураши бўйича ҳали бундай муваффақиятли иштирок этмаган. София мусобақаси қўлга киритилган 3 та бронза медали билан ёдда қоладиган бўлди. Маълумот учун, бунгача 2015 йилги дунё биринчилигида Шаҳодат Жўллибаева мазкур ёш тоифасида бронза медали билан тақдирланган холос.

Эслатиб ўтамиз, кеча Рушана Абдурасулова -65 кг вазн тоифасида бронза медалига сазовор бўлганди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг