UZ

Сўнгги янгиликлар

00:24Баҳодир Жалолов эртанги жанги олдидан англиялик рақиби билан биринчи марта юзма-юз келди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 21:06Диёра Келдиёрова иштирок этадиган Aktau Asian Open 2026 турнирига қуръа ташланди 0 20:25“Анжи” собиқ бош мураббийи “Ғазалкент”га таклиф этилди 0 19:54"Бу жангни беш мартача қайта кўрдим". Сауль Альварес Кроуфорддан учралган мағлубият ҳақида гапирди 0 19:23"Топурия энди аввалгидек бўла олмайди" - Пэдди Пимблетт 0 18:52Фьюри ва Жошуа WBA Super камари учун жанг қилади — Фрэнк Уоррен 0 18:21Бундеслигада сермаҳсуллик рекорди ўрнатилди 0 17:50Баҳодир Жалолов жанг қиладиган Лондондаги бокс оқшомининг тўлиқ карди билан танишинг 0 17:19Фомин Хитойдаги турнирининг 1/2 финалида ўйнайди 0 16:48Волкановски фаолиятидаги сўнгги жангни кимга қарши ўтказмоқчи эканини айтди 0 16:17"Ризеспор" матбуот хизмати Ҳусниддин Алиқулов ҳолати бўйича расмий маълумот берди 0 15:46Шара Буллет собиқ UFC чемпионига қарши жанг қилади 0 15:15Жаҳон чемпионати старт олмоқда, бугун икки боксчимиз рингга чиқади 0 14:44Фьюрининг менежери: "Саудия Арабистони энди бундай катта маблағ сарфламайди" 0 14:13Апелляция муваффақиятсиз чиққан тақдирда "Сити" 7-10 йилга Еврокубоклардан четлатилиши мумкин 0

13 ноя 19:43
Янгиликлар

Самбо

Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунида тўртта медаль қўлга киритдик, шуларнинг иккитаси олтин

Теглар :  Самбо
Бугун Тошкент шаҳрида самбо бўйича жаҳон чемпионатининг иккинчи кун беллашувлари якунланди.

Кун якунига кўра, ўзбекистонлик самбочилар тўртта медаль қўлга киритишди. 

Эркаклар ўртасида -88 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Ихтиёр Эшмуродов (-88 кг), шунингдек жанговар самбочимиз Баҳодир Бакиев (-58 кг) барча рақибларини мағлубиятга учратган ҳолда олтин медалга эга чиқишди. 

-79 кг вазн тоифасида Улуғбек Раҳмонов, шунингдек жанговар самбо йўналишида Ойбек Солиев (-64 кг) финалгача етиб бориб, терма жамоамиз ҳисобига кумуш медални қўшиб қўйишди. 

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоасининг жаҳон чемпионатидаги медаллари сони 7 тага етди. Спортчиларимиз 2 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритишган. 

Эртага жаҳон чемпионатининг сўнгги куни доирасида яна 7 та вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлади.

Ўзбекистон самбо ассоциацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

   
14 ноя 00:06:03
Golden Castle
Xurmatli adminla 5 tasi finalga chiqqan bo'lsa qanday qilib 4 ta medal bo'ladi Sarbonni natijasi nima bo'ldi
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг