UZ

Сўнгги янгиликлар

18:39U-23 Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича таркибларимиз маълум 0 18:05Камилла Раҳимова Wuhan Open`да Australian Open чемпионини мағлуб этди 0 17:28Шоҳжаҳон Эргашев энди бошқа бир ўзбекни жангга чақирди 0 16:50"Манчестер Сити" катта жарима эвазига АПЛдан четлатилиш ва совринлардан маҳрум бўлишдан қутулиши мумкин эди 0 16:22"Жошуани боплаб дўппослайман, кейин Усикдан ўчимни оламан". Фьюри боксдан кетиш олдидан режалари ҳақида гапирди 0 15:40"Бундан хурсанд бўламан". Дмитрий Бивол Бетербиев билан трилогияни кутаётганини айтди 0 15:13Магомед Анкалаев UFC унга қандай ҳолатда чемпионлик камари учун жанг беришини айтди 0 14:30"Энди Месси бизники" - "Интер Майами" мураббийи 0 13:46Масвидаль UFC ташкил қилиши мумкин бўлган "энг шов-шувли жанг" қайси эканлигини айтди 0 13:14Расман! Лаша Гуджеджиани билан тўрт йиллик шартнома имзоланди 0 12:39"У 40 ёшдан ошган, аммо мени жангга чорлаяпти. Унга ҳурматим баланд" - Бенавидес Бетербиев ҳақида гапирди 0 12:12Арсен Венгер ФИФА президенти лавозими учун курашда Инфантинонинг рақибига айланиши мумкин — The Times 0 11:45Волкановски ўзига нима мотивация беришини айтди - бу пул ёки камарлар эмас 0 11:16Бугун Жаҳон чемпионатида оғир вазнлиларимиз, хусусан Музаффарбек Тўрабоевнинг чиқишига гувоҳ бўламиз! 0 10:45Фьюри – Жошуа жанги учун чипталар бир соат ичида сотилиб кетди 0

30 авг 12:34
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жалолов билан жанг қилиши мумкинлиги айтилган Мурат Гассиев Тайсон Фьюрига қарши рингга чиқиши мумкин

Супероғир вазнда WBА йўналиши чемпиони Мурат Гассиев 20 ноябрь куни Нью-Йоркда собиқ жаҳон чемпиони Тайсон Фьюри билан жанг қилишга тайёр.

Бу ҳақда промоутер Ивайло Гоцев маълум қилди.

"Мурат тайёр, унинг хоҳиши ҳам, имконияти ҳам бор, — дея Гоцевнинг сўзларини келтиради The Sun нашри. — Бу шунчаки ўрин алмашинув эмас, балки жанг мақомини чемпионлик даражасига кўтариш бўлади. Фьюри 20 ноябрь куни рингга чиқмоқчи. Мурат аллақачон жанг учун тайёргарлик кўрмоқда. Уларни учраштиринг, шунда Фьюри яна оғир вазнда жаҳон чемпиони бўлиш имкониятига эга бўлади. Нью-Йорк — [ушбу жанг учун] идеал жой. Фьюри халқаро аудиторияни, Мурат эса Шарқий Европанинг улкан аудиториясини жалб қилади. Услублар нуқтаи назаридан ҳам жанг қизиқарли кўринади: боксчи-ўйинчи Фьюри ва панчер (кучли зарба берувчи) Гассиев".

Эслатиб ўтамиз, Гоцев айтиб ўтган санада Фьюрининг бошқа бир собиқ жаҳон чемпиони Энтони Жошуа билан жанги режалаштирилган, бироқ промоутер Эдди Хирн томонидан илгари сурилган қўшимча талаблар туфайли музокаралар яқинда мураккаблашиб қолди. Юзага келган вазиятни изоҳлар экан, Фьюрининг вакили Тайсон ҳар қандай ҳолатда ҳам 20 ноябрь куни "Мэдисон Сквер Гарден"да рингга чиқишини, ҳатто бунинг учун бошқа рақиб излашга тўғри келса ҳам, ваъда берди.

Бир муддат аввал Гассиевнинг жамоаси эҳтимолий рақиблар орасида Баҳодир Жалолов ҳам борлигини айтганди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг