15 окт 08:59
Янгиликлар
Жалолов рингга чиқадиган оқшомда 121 та мағлубияти бор боксчи жанг қилади
Британияликлар Дэниэль Дюбуа ва Фабио Уордли супероғир вазн тоифасида WBО чемпионлик камари учун иккинчи бор ўзаро тўқнаш келишади. Ҳамюртимиз Баҳодир Жалолов эса британиялик Соломон Дакрсга қарши жанг ўтказади.
Кенг кўламли андеркард иштирокчиларидан бири Жейк Поллард бўлади. Қизиғи, унинг ҳисобида 121 та мағлубият, 1 та дуранг ва атиги 1 та ғалаба бор. Поллард шу куни дебютант Мэнни Сафари билан куч синашади.
Дастлабки жангларда яна уч нафар эътиборга молик "рекорд" соҳиблари — Йенсен Ирвин (6-40), Кейси Бреднем (1-50) ва Леонардо Байес (5-21) рингга чиқади. Уларнинг барчаси ҳали мағлубиятга учрамаган, лекин проф ринг дебютантлари тўқнаш келади. Ирвин проф фаолияти давомида 40, Бреднем 50, Байес эса 21 та жангда мағлубият аламини тотиб кўрган "мешоклар" ҳисобланади.

Фикрлар