UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

15 сен 12:07
Янгиликлар

Бошқалар

Жамоа эгизак спортчиларнинг маҳорати эвазига кубок соҳиби бўлди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Урганч туманидаги Чолиш қўрғонида 2002 йилда туғилган ва ундан кичик ёшдаги спортчилар ўртасида ёзги биатлон бўйича вилоят кубоги ташкил этилди.

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Хоразм вилояти кенгаши тасарруфидаги вилоят техник ва амалий спорт турлари марказининг жорий йилги тақвим режасига асосан ўтказилган мусобақада 16 та жамоанинг 33 нафар ёзги биатлон устаси белгиланган масофага югуриш ҳамда пневматик милтиқдан тик турган ва ётган ҳолда ўқ отиш машқини бажариш борасида ўз маҳоратини синовдан ўтказди.

Беллашувларда Қўшкўпир тумани ўқув спорт техника клуби жамоаси спортчилари юқори натижага эришишди. Бинобарин, жамоанинг эгизак спортчилари - Одамбой Раҳимов ўғил болалар ўртасида, Ҳавожон Раҳимова эса қизлар орасида шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

Шунингдек, қизлар биринчилигида Шовот тумани ўқув спорт техника клуби аъзолари Машҳура Эрнафасова иккинчи, Зуҳра Рўзимова учинчи ўрин соҳибасига айланишди. Ўғил болалар мусобақасида Қўшкўпир туманининг “Ўртаёп” ЎСТК жамоасидан Диёрбек Ражабов, Шовот туманидан Фозилжон Исмоиловлар совринли ўринларни эгаллашди.

Умумжамоа ҳисобида эгизак спортчилар кўрсатган натижалар эвазига Қўшкўпир тумани ЎСТК жамоаси ёзги биатлон бўйича 2019 йилги Хоразм вилояти кубогини қўлга киритди. “Ўртаёп” ЎСТК ҳамда Шовот тумани ЎСТК жамоалари мос равишда иккинчи ва учинчи ўриндан жой олди.

Мусобақанинг ёпилиш маросимида қатнашган вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази директори А.Ибрагимов ғолиб ва совриндор спортчиларни қутлаб, келгуси мусобақаларда ҳам омад тилади. 

Эндиликда, хоразмлик энг моҳир ёш ёзги биатлончилар жорий йилнинг 18-21 сентябрь  кунлари Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида ўтказиладиган республика мусобақасида ғолиблик учун баҳс юритишади.

Икром Худойберганов тайёрлади /Урганч/ 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг