15 окт 15:11
Янгиликлар
Бокс/ММА
Жан Сильва: "Пратес билади, агар Махачевга зарба берса, жанг якунланади"
UFC жангчиси, бразилиялик Жан Сильва россиялик Ислам Махачев ва ватандоши Карлос Пратес ўртасида 2027 йил бошида бўлиб ўтиши кутилаётган ярим ўрта вазндаги (77 кг гача) чемпионлик жанги ҳақида ўз фикрларини билдирди.
"Махачев Йен Гэрри билан тик ҳолатда зарбалар алмашди, чунки Йенда Пратесникидек нокаут қилувчи куч йўқ. У Пратес билан бундай жанг қилмайди. Бу Карлос Пратес учун катта устунлик, у зарба бериши билан жанг якунланишини билади. Жанг эса беш раунд давом этади. Ислам беш раунд давомида Пратесдан оғир зарба ўтказиб юбормасдан жанг қила олишига шубҳам бор", — дея Сильванинг сўзларини келтиради MMA Fighting нашри.

Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар