UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

27 июн 14:07
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жасур Мирзамуҳаммедов допинг сабабли ONE FC'дан кетдими?

Жасур Алижонов Жасур Мирзамуҳаммедов билан боғлиқ янгиликлар ҳақида гапирди.

- Жасур Мирзамуҳаммедов бўйича ҳам янгиликлар борми?

- Жасур Мирзамуҳаммедов борасида тез орада янгилик бўлиши керак. Ҳозир MMA Series лигаси билан гаплашяпмиз. Россиянинг шу лигасида бир-иккита жанг қилиб, яна Bellator ёки ONE FC'га ўхшаган нуфузли лигалар билан шартнома тузамиз. Режамиз шу. Бу йил Жасур билан иккита жанг ўтказиб, яна каттароқ лига билан шартнома тузишни мақсад қилганмиз. ONE Championship'даги шартномамиз ҳозир тўхтаган. Сабаби, мағлубиятдан кейин лига келишувни тўхтатди.

- Битта мағлубиятдан кейин лига Жасур Мирзамуҳаммедовга бошқа имкон беришни истамадими?

- Йўқ. Энди нима деса бўлади, зерикарли жанг кўрсатгани учунми ёки нимадир минус бўлгани учунми, билмадим. Уларнинг ўзи допинг чиқди деб айтишди. Жангдан кейин допинг учун тест топширган экан, таҳлили ижобий чиқибди. Шартномани вақтинчалик тўхтатамиз, кейин яна қабул қиламиз дейишди.

Эслатиб ўтамиз, Жасур Мирзамуҳаммедов ONE FC лигасида иккита жанг ўтказиб, битта ғалаба ҳамда битта мағлубият қайд этган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг