09 сен 15:17
Янгиликлар
Бокс/ММА
Жасурбек Йўлдошев проф боксдаги тўртинчи жангини Германияда ўтказди + ФОТО
Ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси, 2023 йилги Жаҳон чемпионати иштирокчиси Жасурбек Йўлдошев навбатдаги жангини ўтказди.
Ҳамюртимиз Германиянинг Людвигсхафен шаҳрида ташкил этилган проф бокс оқшомида рингга кўтарилди.
Унга турнир доирасида америкалик Якоб Миллер рақиб бўлди. Ярим оғир вазн тоифасида 6 раундга мўлжалланган жангда Йўлдошев рақибини биринчи раундда нокаутга учратди.
Бу орқали 23 ёшли Жасурбек проф фаолиятидаги тўртинчи жангида тўртинчи ғалабасини нишонлади.









Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар