UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02"ФИФА ўзини кулгига қолдирмоқда" - Лотар Маттеус 0 18:39Бадиий гимнастикачиларимизнинг кейинги манзили Италия бўлади 0 18:18Муҳим янгилик: Таэквондо бўйича Жаҳон рейтинги тўлиқ янгиланди 0 17:45Осиё чемпионати. Боксчиларимизда битта ғалаба ва битта мағлубият 0 17:11Эрон футбол федерацияси скриншот орқали АҚШ устидан кулди 0 16:30ММА бўйича дунёдаги энг кучли мамлакатлар рейтинги эълон қилинди. Ким биринчи? 0 15:58Австралиялик "нокаутчи" Теремоана Жуниорнинг кейинги жанги аниқ бўлди 0 15:25ИНТЕРВЬЮ. Жонлантириш бўлимида бир ўлиб тирилган замонамиз Шум боласи Элбек Ибрагимов 0 14:57"Нима учун Трампдан ФИФАдан натижани бекор қилишни сўрамайсизлар?" 0 14:11Энтони Жошуа ҳар қандай рақибни йўқ қилмоқчи 0 13:40АҚШ Ўзбекистондаги шахмат Олимпиадасига қандай таркиб билан келиши аниқ бўлди 0 13:14WBO Дмитрий Бивол учун мажбурий даъвогарни белгилади 0 12:46Португалиянинг ЖЧ-2026 дан чиқиб кетганида Роналдуни айблашди 0 12:23"Конор Макгрегорнинг энг кучли талқинига қарши жангга тайёргарлик кўряпман" - Холлоуэй 0 11:59Расман! Мурат Гассиевнинг рақиби эълон қилинди 0

21 июл 07:17
Янгиликлар

Футбол

ЖЧ-2018га чиқиш истагидаги терма жамоамиз “Уфа” билан дуранг ўйнади

Австрияда ўқув-йиғин машғулотини ўтказган Ўзбекистон миллий терма жамоаси кеча Россиянинг “Уфа” клубига қарши назорат учрашувида майдонга тушди.

Ўйинда ҳисоб 2-дақиқадаёқ очилди. Стоцкий миллий терма жамоамиз жарима майдончасига кириб, жамоадоши Марсиньони тўп билан таъминлади. Бразилиялик футболчига дарвозани ишғол қилиш учун тўп йўналишини ўзгартириш етарли бўлди.

Биринчи бўлим ўрталарига келиб, футболчиларимиз рақиб дарвозасини кетма-кет икки бор ишғол қилишди. Аввалига Элдор Шомуродов бурчак тўпидан кейин ҳисобни тенглаштирган бўлса, орадан икки дақиқа ўтиб, Жамшид Искандеров узоқ масофадан “Уфа” дарвозасини нишонга олди.

Иккинчи бўлим рақибнинг ҳужумлари билан бошланди. Бу 59-дақиқада пенальти билан якунланди. Нуқтага яқинлашган Марсиньо ўз дублини нишонлаб, учрашувга нуқта қўйган голга муаллифлик қилди.

Эслатиб ўтамиз, миллий терма жамоамиз бугун Австрия йиғинини якунлаб, юртимизга қайтиб келади ва 24 июль куни “Бунёдкор” стадионида Ироққа қарши майдонга тушади. 

НАЗОРАТ УЧРАШУВИ

“УФА” (Россия, Уфа) – ЎЗБЕКИСТОН – 2:2 (1:2)

20 июль. Австрия. Майрхофен

“Уфа”: Шелия, Стоцкий, Тумасян (Никитин, 70), Васин, Сафрониди (Сухов, 70), Обляков (Слай, 70), Безденежних (Батютин, 70), Ванек (Засеев, 70), Марсиньо (Зубарев, 70), Кротов (Сисуев, 70), Диего.

Ўзбекистон: Нестеров, Тожиев, Мерзляков, Шораҳмедов, Искандеров, Соҳибов, Шукуров, Андреев, Аҳмедов, Каримов, Шомуродов.

Голлар: Марсиньо, 2 - 1:0. Шомуродов, 19 - 1:1. Искандеров, 21 - 1:2. Марсиньо, 59 – 2:2.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг