UZ

Сўнгги янгиликлар

08:03UFC 335 турнири битта жангини йўқотди 0 07:32ММАчиларимиз IMMAF жаҳон чемпионатида 8 та медаль қўлга киритишди 0 07:01"Барселона" Ферминнинг дубли эвазига Мадридда "Атлетико"ни мағлуб этди 0 23:05Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатини Топ-3`да якунлашди 0 22:34"5 ҳафта!". Бивол Каллум Смитга қарши жанг олдидан бугунги спорт формасини кўрсатди + ФОТО 0 22:03Усман UFC’нинг ўта енгил вазндаги буюк жангчисини айтди. Бу Ян эмас! 0 21:32"Челси" аутсайдерга ютқазди, "Ливерпуль" меҳмонда ғалабага эришди ва бошқа натижалар 0 20:51Самбочиларимиз 16 та медаль билан 101 давлат орасида 3-ўринни эгаллашди 0 16:20Самбочиларимиз жаҳон чемпионатида яна 4 та медал қўлга киритди 0 15:49Жалгасбай Бердимуратов PFL Моscоw турнирида эронлик рақибига қарши жанг қилди 0 15:18Ўзбекистон Кубоги. Ярим финалларнинг бошланиш вақтлари маълум 0 14:47UFC Fight Night 293 турнирининг бонуc cоҳиблари маълум 0 14:16Порье Махачевнинг жангдан бош тортгани ҳақида: "Менимча, у ҳеч кимдан қўрқмайди" 0 13:44"850 000 дан ортиқ овоз". Топурия UFC’даги кейинги рақиби ҳақида сўровнома эълон қилди 0 13:13Месси МЛС тарихида қаторасига икки мавсум тўпурар бўлган илк футболчига айланди 0

05 окт 09:57
Янгиликлар

Футбол

ЖЧ-2022 саралаши. Яман билан дурангдан ғазабланган Эрве Ренар таркибда бешта ўзгариш қилди

Хабарингиз бор, Саудия Арабистони терма жамоаси ЖЧ саралаш босқичида биз билан битта гуруҳда жой олган.

Саудияликлар биринчи ўйинда Яман билан 2:2 ўйнашди. Бу эса табиийки янги бош мураббийи Эрве Ренарнинг жаҳлини чиқарди. Чунки кўпчилик Саудия Арабистонидан ғалаба кутганди. 

Натижада франциялик мураббий шу ойда бўлиб ўтадиган иккита ўйинга Яманга қарши баҳсни асосий таркибда бошлаган беш нафар футболчини чақирмади. Булар - Абдуллоҳ Ал Майуф, Ҳамдан Ал Шамрани, Омар Хавсави, Холид Ал Сумайри ва Салим Ал Довсари. 

Терма жамоага чақирилмаслигидан хабар топган Омар Хавсави фаолиятини якунлашга қарор қилди ва буни Твиттер саҳифаси орқали маълум қилди. "Мен терма жамоада ўтказган вақтимни доим ғурур билан ёдга оламан", деб ёзиб қолдирди. Хавсави иккита Осиё Кубоги, шунингдек ўтган йил Россияда ўтказилган жаҳон чемпионатида иштирок этган. 

Саудия Арабистони терма жамоаси 10 октябрь куни ўз майдонида Сингапурни қабул қилса, 15 октябрда Фаластин меҳмони бўлади. 

Йиғинга чақирилган футболчилар рўйхати: 

Дарвозабонлар - Муҳаммад Ал Оваис, Фаваз Ал Қарни, Амиин Бохари. 

Ҳимоячилар - Али Ал Булаиҳи, Абдуллоҳ Маду, Зияд Ал Саҳафи, Сауд Абдулҳамид, Ёсир Ал Шаҳрани, Ҳассан Томбакти, Муҳаммад Ал Брейк, Абдуллоҳ Ал Шамех, Али Лажами.

Ярим ҳимоячилар - Салман Ал Фараж, Абдураҳмон Ал Досари, Абдуллоҳ Ал Хайбари, Ҳаттан Баҳебри, Абдулфаттоҳ Асири, Абдулазиз Ал Биши, Абдуллоҳ Отайф, Яҳё Ал Шеҳри, Абдуллоҳ Ал Мелки. 

Ҳужумчилар - Фирас Ал Бурайкан, Абдуллоҳ Ал Ҳамдан, Харун Камара.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг