UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0

05 мар 10:32
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жейк Пол Тони Фергюсонга "вызов" ташлади

Таниқли блогер-боксчи Жейк Пол собиқ вақтинчалик UFC чемпиони Тони Фергюсонни октагонга чорламоқда.

Аммо бу жангнинг амалга ошиши бироз қийин. Боиси, "қария" Тонининг UFC билан амалда шартномаси бор. Агар америкалик Дана Уайт билан келиша олса, Жейк Пол билан бўладиган жанг унга умрининг охиригача етадиган гонорар келтиради. 

Жейк Пол ўзининг ММА қоидалари асосидаги PFL лигасидаги илк жангида айнан "Эл Кукуй"ни рақиб сифатида кўрмоқчи. 

"Мен UFC билан шартномасидан озод бўлган исталган яккакураш устасига қарши жанг қилишга тайёрман. PFL лигасида ММА қоидалари бўйича жанг қилишни истайман. Фақат менга тўғри рақиб керак. Нейт Диас 15 миллион долларлик таклифимни рад этди. Кўрамиз, энди UFC лигасидан ким ҳайдалар экан. Балки, Тони Фергюсондир? У жанг қилишни хоҳлаётганини айтганди. Мен унинг Пимблеттга шу тарзда ютқазиб, нафақага кетишини истамайман. Акс ҳолда бу ачинарли якун бўлади. Тони ажойиб йигит, биз эса унга ёмонлик тиламаймиз", - деди ютубер.

Маълумот учун, 40 ёшли Тони Фергюсон сўнгги жангини ўтган йилнинг декабрь ойида британиялик Пэдди Пимблеттга қарши ўтказиб, очколар ҳисобига кўра ютқазиб қўйганди. Америкалик 27 ёшли Жейк Пол эса куни кеча профессионал боксдаги тўққизинчи ғалабасини тантана қилди. У рингда UFC юлдузлари Бен Аскрен, Тайрон Вудли, Андерсон Сильва ва Нейт Диасни мағлубиятга учрата олган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг