UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

14 сен 13:40
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жейк Пол Витор Белфортнинг «вызов»ига жавоб берди

Жейк Пол «Тriller» промоутерлик компанияси раҳбариятининг унга UFC собиқ чемпиони Витор Белфорт билан 30 миллион долларлик жанг ўтказишга тайёр эканлиги ҳақидаги баёнотига изоҳ берди.

«Ростини айтсам, бундай бўлади деб ўйламаган эдим. Бу кутилмаган ҳолат эди, чунки ростини айтсам, уларда бундай пул йўқлигини ҳаммамиз биламиз.

Бу уларнинг ақлли ҳаракати эди, чунки улар шов-шув кўтаришди, энди биз улар ва Витор ҳақида гаплашяпмиз - бу бизнес, ҳамма нарса тўғри. Лекин биламизки, уларда бу пул йўқ, шунинг учун уларнинг сўзлари ғалати туюлади. Агар улар бу маблағга эга эканликларини исботласалар, пулни банкдаги ҳисоб рақамига жойлаштирсалар, бу бутунлай бошқача воқейлик бўлади, лекин биз улар билан ишлаганмиз ва улар бундай пулга эга эмаслигини биламиз».

Бундан ташқари, Пол ўтган ҳафта дам олиш кунлари афсонавий Эвандер Холифилдга қарши кечган жангда ғалаба қозонган Витор Белфорт унинг орзусидаги рақиби эмаслигини аниқ айтди.

«Витор унчалик катта номга эга эмас. Бу ҳатто Тайрон Вудлиникига ўхшамайди. Ва мен жангдан жангга қадар ўсишга ҳаракат қиламан, ўзим учун юкламаларни оширишим керак. Менимча, Витор мен учун Тайрондан кўра осонроқ рақиб. Унинг ёши катта, шунинг учун мен бу жангни хоҳламайман, лекин мени пул жалб қила олади. Агар улар пулни банк ҳисоб рақамига қўйишса ва уларнинг борлигини исботлашса, эҳтимол биз музокараларни бошлаймиз», - деди Жейк Пол.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг