UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Дана Уайт Эдди Хирнни Лондонда юзма-юз келишиб олишга чақирди 0 19:57Афсонавий Рауль Гонсалес илк бор катталар жамоасини бошқаради 0 18:55Махачев Тошкентда топширилган ишончнома ҳақида гапирди + ФОТО 0 18:24Илия Топурия фаолиятидаги энг эсда қоларли жангини айтди 0 17:53"Манчестер Юнайтед" Кэррикни "Ливерпуль"га қарши ўйингача истеъфога чиқариши мумкин — манба 0 17:22Жейрон Эннис иштирокидаги бирлаштирувчи жанг қачонга белгилангани маълум 0 16:50Мейвезер катта жанги учун эҳтимолий рақибларни очиқлади 0 16:19Усман Нурмагомедов бир неча кун ичида UFC’га ўтиши мумкин 0 15:48Венгер ФИФА президенти сайловида иштирок этишга рози бўлиш арафасида 0 15:17Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:46Бугун икки боксчимиз Олимпия ўйинлари медали учун рингга кўтарилади 0 14:15Магнус Карлсен: "Абдусатторов билан машғулотлар мени реалликка қайтарди" 0 13:44Александр Головин Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 13:13Дана Уайт Оқ уйда матбуот котиби бўлиш таклифига ўз жавобини айтди 0 12:42Паризода Талабованинг медали ўзбек енгил атлетикаси учун тарихий бўлди 0

30 ноя 13:44
Янгиликлар

Бошқалар

Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида изланиш олиб борган олим Бехзод Ибрагимов энг яхшилар қаторида эътироф этилди

Бир неча кун олдин Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Ўзбекистоннинг энг яхши олимларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

Юртимизнинг энг яхши олимлари қаторида мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортнинг оммавийлигини таъминлаш, кенг аҳоли қатлами орасида соғлом турмуш тарзи асосларини сингдириш, замонавий ахборот тизимларидан самарали фойдаланиб, спортчи ёшларнинг кўникма ва малакасини ошириш, жисмоний тайёргарлик жараёнида уларнинг руҳий-физиологик, техник-тактик қобилиятини янада мустаҳкамлаш, спортга ихтисослашган мактаб-интернатлардаги мураббийларнинг касбий кўникмаларини босқичма-босқич оширишни илмий фаолиятининг асосий масалалари этиб танлаган мустақил изланувчи Ибрагимов Бехзод Бахтиёрович ҳам тақдирланди.

Бехзод Ибрагимов Бухоро давлат университетини 2004-2008 йиллар бакалавр, 2008-2010 йиллар магистратура босқичини тугатгач, соҳага дахлдор бўлган ташкилотларда самарали меҳнат қилди. Энг муҳими болалар-ўсмирлар спорт мактабидан то олий таълим тизимигача бўлган босқичда жисмоний тарбия ва спортнинг ўқитилиши, таълим сифатини оширишдаги муҳим масалалар, йўриқчи ва мураббийларнинг малака ҳамда кўникмасини ошириш муаммоларини изчиллик билан таҳлил қилиб борди. Ўз қизиқиш ва илмий таҳлилларини тартиб бериб, 2017 йил Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтининг 13.00.04. - “Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси” ихтисослиги бўйича мустақил изланувчиликка (PhD) қабул қилинди. Ҳозирги кундаЎзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг 2-босқич мустақил изланувчиси(PhD)сифатида “Малака ошириш тизимида яккакураш спорт турлари бўйича мураббийларни касбий қобилиятини шакллантириш жараёнининг самарадорлигини ошириш усуллари” мавзусида педагогика фанлари доктори, профессор Р.Д.Халмухамедов раҳбарлигида илмий изланишлар олиб бормоқда.

Бехзод Ибрагимов бугунги кунда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида Бош мутахассис сифатида фаолият олиб бормоқда. 

Илмий изланишлар натижасида 45 га яқин тезис ва илмий мақолаларини чоп этган Бехзод Ибрагимов ҳозирда шиддат билан тадқиқотини давом эттирмоқда. Бехзод Ибрагимов Ўзбекистоннинг энг яхши олимлари қаторида эътироф этилиши ёш олимга ўз изланишларини янада бойитишга имкон беради.

Olamsport.com сайти олимни ушбу муваффақият билан муборакбод этади ва келгуси фаолиятида омад тилайди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг