UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

12 сен 16:16
Янгиликлар

Бошқалар

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги спорт таълим муассасаларида ўқув йили бошланмоқда

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги спорт таълим муассасаларида ўқув йили бошланмоқда.

Ўзбeкистoн Рeспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 августдаги 480-сон “Олимпия захиралари коллежлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларига мувофиқ олимпия захиралари коллежлари, олимпия ва миллий спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари ҳамда футбол маҳорат мактабларида карантин талабларидан келиб чиқиб, 2020/2021 ўқув йилида коронавирус пандемияси шароитида ўқувчилар ва ходимлар учун қулай ва хавфсиз бўлган таълим жараёнларини ташкил этиш, шунингдек, ўқувчилар ҳамда ходимлар саломатлигини таъминлаш мақсадида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги спорт таълим муассасаларида 2020/2021 ўқув йили жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб амалга оширилади. 

Спорт таълими муассасалари иш фаолиятини йўлга қўйишга муассаса раҳбари томонидан ўқувчиларни хавфсиз сақлаш учун тегишли шарт-шароитларни таъминлаш тўғрисида имзоланган кафолат хати ва Халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашларининг тегишли қарори мавжуд бўлган тақдирдагина рухсат берилиши белгиланди.

Спорт таълим муассасалари ўз фаолиятларини “Ўзбeкистон Рeспубликасида COVID-19 пандемияси даврида умумий ўрта таълим мактаблари ва ўрта махсус мактаб-интернатларининг фаолиятини ташкиллаштириш бўйича вақтинчалик санитария-эпидемиологик талаблар” (0375-20 СанҚваМ) ҳамда “Ўзбeкистон Рeспубликасида COVID-19 пандемияси даврида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги таълим муассасаларида ўқув жараёнини ташкил этиш бўйича вақтинчалик талаблар” асосида амалга оширади.

Спорт таълим муассасаларида таълим жараёнлари ўқувчиларнинг ота-оналари (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)нинг хоҳиш-истакларидан келиб чиқиб, анъанавий ёки онлайн (масофавий) шаклда ташкил этилади.

Спорт таълим муассасаларида ўқишни анъанавий шаклда давом эттириш истагини билдирган ўқувчиларнинг ота-оналари (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар)дан ёзма розилик талаб этилади, шунингдек, ўқувчиларга, соғлиғи тўғрисида маълумотномани тақдим этиши ҳамда уларнинг ота-оналаридан ёзма розилик олингандан сўнг, ўқишга келишларига рухсат берилади.

Жорий йилнинг 20 сентябридан бошлаб бошқа спорт базаларда (оромгоҳ, санатория) тасдиқланган санитария-гигиена қоидалари ва меъёрларига қатъий амал қилган ҳолда тегишли ташкилотларнинг рухсати билан ўқув-машқ йиғинларини ташкил этишга рухсат этилади.

Спорт таълим муассасалари тренер-ўқитувчилари томонидан ўзларига бириктирилган ўқувчиларга спорт машғулотлари жадвалидан келиб чиқиб, спорт турлари бўйича амалий машғулот вазифаларини вазирликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилган видеороликлар кўринишида онлайн (масофавий) шаклда бериб бориш ва берилган вазифалар ҳамда нормативларни ўқувчилар томонидан бажарилишини назорат қилиб бориш йўлга қўйилмоқда.

Ишчи гуруҳ спорт таълим муассасаларининг 2020/2021 ўқув йили жараёни ва ўқув-машқ йиғинларини тасдиқланган санитария-гигиена қоидалари ва меъёрларига қатъий амал қилган ҳолда ташкил этилишини жойига чиққан ҳолда ўрганади ва доимий равишда назорат қилади.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг