UZ

Сўнгги янгиликлар

23:13Волкановски ва Мовсар Евлоевнинг гонорарлари маълум 0 22:38UFC 337 турнирининг асосий жанги айтилди 0 21:46Карлос Пратес: "Махачевнинг меросига чек қўяман" 0 20:50UFC Сидней турнирининг асосий жанги эълон қилинди 0 20:03Хитойда Мбаппе билан боғлиқ можаро сабабли Ла Лига ўйинлари трансляция қилинмайди 0 19:29Пëтр Ян UFC`нинг энг яхши уч жангчиси қаторига кирди 0 18:43RIZIN чемпиони Ражабали Шайдуллаев Волкановски билан жанг қилиш ниятида 0 18:11Хамзат Чимаев Шон Стриклендни исталган вазнда жангга чорламоқда 0 17:33"Ливерпуль" МЮнинг трансфер мақсадини илиб кетиши мумкин 0 16:46Дзюдочиларимиз Abu Dhabi Grand Slam 2026 турниридаги рақибларини билиб олишди 0 16:02Маҳмуд Мурадов Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди + ФОТО 0 15:17Двалишвили мағлубиятдан сўнг: "Бу машинани тўхтатиб бўлмайди" 0 14:40ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўз уйида Қувайт клубини қабул қилади 0 13:56Манба: UFC 2027 йилда Россияда турнир ўтказиши мумкин 0 13:15Бугун оғир атлетикачиларимизнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки бошланади 0

08 апр 08:54
Янгиликлар

Тадбирлар

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида давра суҳбати бўлиб ўтди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Теглар :  Вазирлик
Халқаро муносабатлар ва ташқи сиёсатда спорт дипломатиясининг аҳамиятига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

2014 йилдан бери жаҳон ҳамжамияти 6 апрелни «Тинчлик ва тараққиёт учун халқаро спорт куни» сифатида кенг нишонлаб келмоқда.

Спорт мавжуд фарқларга қарамасдан, инсонлар ва миллатларни бирлаштирадиган универсал тилдир.

Спорт ёшлар имкониятларини кенгайтиришга, саломатликни мустаҳкамлашга ва тенглик, ўзаро ҳурмат ва адолат каби қадриятларни тарғиб қилишга хизмат қилади.

Ушбу санада спортнинг инсон ҳуқуқларини рўёбга чиқаришга қандай ҳисса қўшиши, мавжуд тўсиқларни олиб ташлаш ва жаҳон миқёсида ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилади.

Спорт ва сиёсат, дипломатия ва спорт – шубҳасиз ўзаро боғлиқ тушунчалар, шу билан бирга улар орасида муҳим фарқлар ҳам мавжуд. Спортнинг ўзига хос хусусияти, мусобақа қай даражада бўлишидан қатъий назар, спортчининг севимли машғулотидан оладиган завқидан иборат.

Спорт дипломатиясининг расмий дипломатиядан афзаллиги шундаки, ҳеч бир давлат элчиси халқаро даражада ғолибликка эришган спортчи ёки терма жамоа сингари ўз юртини тезда дунёга танита олмайди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) Халқ дипломатияси маркази ташаббуси ҳамда вазирлик ҳамкорлигида «6 апрель – Халқаро спорт куни» муносабати билан «Спорт дипломатияси – Ўзбекистон ташқи сиёсатининг самарали воситаси» мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳамда Қонунчилик палатаси қўмита раҳбарлари, вазирлик ва идоралар вакиллари, Ўзбекистон спортини ривожлантиришга катта ҳисса қўшган таниқли спортчи, мураббий ва мутахассислар иштирок этди.

Ўзбекистонда ШҲТнинг Халқ дипломатияси маркази раиси Қобилжон Собиров олиб борган анжуманда Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов сўзга чиқиб, мамлакатимизда Президентимиз раҳнамолигида жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиб келинаётгани, бунга жавобан спортчиларимиз халқаро ареналарда ёрқин ғалабаларга эришиб, Ватанимиз номини улуғлаш, қолаверса миллатлараро дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашга ўз ҳиссаларини қўшиб келишаётганлигини таъкидлади.

Қолаверса, давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари Дилором Тошмуҳамедова, Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходими Рашид Толипов, замонавий кураш қоидалари асосчиси, Ўзбекистон кураш федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Комил Юсупов, Ўзбек жанг санъати асосчиси ҳамда федерация раиси Пўлат Усмонов, юртимизнинг номдор спортчилари Баҳодир Жалолов, Муроджон Аҳмадалиев, Исроил Мадримов, Абдулла Тангриев, таниқли спорт шарҳловчилари Мирзаҳаким Тўхтамирзаев, Даврон Файзиев ва бошқалар сўзга чиқиб, халқаро майдонларда Ўзбекистоннинг ёрқин тимсолини намоён этиш, нуфузли спорт мусобақаларида мамлакатимиз шаънини улуғлашда спорт дипломатиясининг ўрни муҳим эканлигига алоҳида тўхталиб ўтишди.

Маълумки, 2021 йилда ШҲТнинг 20 йиллиги нишонланади. Шунингдек, 2021-2022 йилларда ШҲТга раислик қилиш навбати Ўзбекистонга ўтади. Давра суҳбати давомида ушбу саналар доирасида ўтказилиши мумкин бўлган спорт тадбирлари бўйича таклифлар ишлаб чиқилди. Спортни ривожлантириш ва оммалаштириш орқали Ўзбекистон нуфузини хорижда янада ошириш, хорижий тажрибаларни ўрганиш, жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ишларни таҳлил қилиш ва мумкин бўлган истиқболлар юзасидан фикр алмашилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг