UZ

Сўнгги янгиликлар

16:40Тошкент халқаро ярим марафонида ғолиб ва совриндорлар аниқланди 0 16:09Мареска "Сити"нинг рекорд даражадаги ҳаражатлари ҳақида фикр билдирди 0 15:38Богдан Гусков Нурсултон Рўзибоевнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 15:07Тайсон Фьюри Жошуа билан жангни ташкил қилаётгани учун бир инсонга раҳмат айтди 0 14:36Шевченко томонидан бўшатилган UFC чемпионлик камари учун кимлар жанг қилиши маълум + ПОСТЕР 0 14:05"Астон Вилла" АПЛ антирекордини такрорлади 0 13:34Чемпионликдаги мағлубият, нокаут бўлган Тайсон - Octagon 91 турниридан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 13:03Ислам Махачев Олимпия чемпионининг чақирувига жавоб қайтарди 0 12:32"Чимаевни мағлуб этсам, чемпионликка йўлим қисқаради" - Кайо Борральо 0 12:01Барколя дебют учрашувида рекордини ўрнатди 0 11:30Барроуз Москвадаги ғалабасидан кейин Махачевга "вызов" ташлади 0 10:59Валентина Шевченко UFC чемпионлик камаридан воз кечди 0 10:28Пара велоспорт тарихида илк бор: Ўзбекистон жаҳон чемпионатида 2 та олтин медаль қўлга киритди! 0 09:57Бензема Саудия Арабистони чемпионати туфайли фаолиятини якунлаши мумкин 0 09:26Москвадаги RAF турнирининг барча натижалари: Чимаев ва Садуллаевда ғалаба. Шара Буллетда-чи? 0

24 ноя 22:55
Янгиликлар

Кураш

Жиззах 56 000 доллар мукофот пулига эга жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда

Теглар :  Белбоғли кураш
Жиззахда Президент соврини учун белбоғли кураш бўйича ўтеазиладиган Жаҳон чемпионати олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тарихи уч минг йилдан зиёд бўлган миллий спорт туримиз – белбоғли кураш бугун дунё бўйлаб тобора кенг қулоч ёймоқда. 

Ўзида мардлик, ҳалоллик, жасурлик, ватанпарварлик каби фазилатларни мужассам этган ушбу спорт тури 2017 йилда Туркманистоннинг Ашхобод шаҳрида ўтказилган ёпиқ иншоотлардаги ва жанговор санъатлар бўйича Осиё ўйинлари дастуридан жой олди. Унда ўзбекистонлик полвонлар терма жамоамизга энг кўп медалларни тақдим этишди.

Россияда бўлиб ўтган Бутунжаҳон Универсиадасида ҳам белбоғли курашчиларимиз энг кўп медалларни қўлга киритишга муваффақ бўлди. Қисқача айтганда, ҳар йили ўтадиган ёшлар, ўсмирлар ва катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатлари, халқаро турнирларда полвонларимиз муносиб иштирок этиб келишмоқда. 

Белбоғли курашни дунё миқёсида кенг оммалаштириш мақсадида жорий йил 27 сентябрда Литванинг Вильнюс шаҳрида Жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси (ЖБКА)га асос солинди ва расман Европа Иттифоқида рўйхатдан ўтказилди. Янги халқаро спорт ташкилотига ҳамюртимиз Азизбек Абдухалилович Ғаниев раис этиб сайланди.

Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, 7-10 октябрь кунлари тарихда илк бор Украинанинг Львов шаҳрида белбоғли кураш бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида биринчи Европа чемпионати ўтказилди. Юқори савияда ташкил этилган ушбу чемпионатда 100 нафарга яқин полвон беллашди.

Мазкур чемпионат доирасида Жаҳон белбоғли кураш ассоциациясининг конгресси ҳам бўлиб ўтди. Конгрессда Жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси томонидан амалга оширилаётган ишларга оид ахборотлар тингланди, ташкилий масалалар ҳамда ижроқўм сафини кўпайтириш, Осиё ва Пан-Америка белбоғи кураш федерацияларини очиш хусусида ҳам келишиб олинди. Бу эса белбоғли курашимизнинг дунё бўйлаб янаям кенг қулоч ёйиб бораётганидан дарак беради.

Белбоғли курашни сайёрамиз бўйлаб оммалаштириш, айнан белбоғли кураш орқали юртимиз шаъни ва шуҳратини жаҳон спорт майдонларида тарғиб этиш, қолаверса белбоғли курашни Олимпия ўйинлари дастурига киритиш Жаҳон белбоғли кураш ассоциациясининг (ЖБКА) бош мақсади саналади. Бунинг учун ассоциация томонидан узоқ йиллик пухта ва истиқболли режа ишлаб чиқилмоқда.

Жорий йил 24-27 ноябрь кунлари Жиззах шаҳрида белбоғли кураш бўйича илк маротаба 2001-2003 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун жаҳон чемпионати ташкил этилмоқда.

Мусобақа Жиззахдаги “Сўғдиёна” спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Унда Россия, Озарбайжон, Беларус, Латвия, Литва, Молдова, Руминия, Италия каби дунёнинг 30 га яқин мамлакатидан 300 нафардан ошиқ полвонлар иштирок этиши кутилмоқда.

Жиззах шаҳридаги "Ўзбекистон" меҳмонхонасида жаҳон чемпионати олдидан матбуот анжумани ташкил этилди. Унда Жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси раиси Азизбек Абдухалилович Ғаниев, Жиззах вилояти туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Иномжон Тожибоев, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров, белбоғли кураш бўйича терма жамоа бош мураббийи Усмон Махаматов ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда блогерлар иштирок этди.

- Ушбу мусобақани бежиз Жиззах шаҳрида ташкил этмадик. Чунки бизнинг асосий мақсадларимиздан бири белбоғли курашни юртимизнинг барча гўшаларида кенг оммалаштиришдан иборат. Жиззах вилояти ҳокимлиги мазкур чемпионатни қабул қилиш таклифи билан чиқди. Шуни алоҳида таъкидлаш керак, ташкилотчилар мусобақани юқори савияда ўтказиш учун астойдил тайёргарлик кўришмоқда. Умид қиламизки, жаҳон чемпионати мухлислар ва меҳмонларда яхши таассурот қолдиради, - деди матбуот анжуманида Азизбек Абдухалилович Ғаниев.

Дарвоқе, жаҳон чемпионати доирасида Жаҳон белбоғли кураш ассоциациясининг Конгресси ҳам ўтказилиб, унда Осиё ва Пан-Америка федерацияларини тузиш каби масалалар ҳам муҳокама қилинади.

Жиззахдаги “Сўғдиёна” спорт мажмуасида ўтадиган ушбу жаҳон чемпионати белбоғли кураш қоидаларига кўра, белбоғли кураш ва эркин йўналишларида ўтказилади. Унда ёшлар -57, -62, -68, -75, -82, -90, -100 ҳамда +100 кг. вазн тоифаларида куч синашса, қизлар -48, -52, -58, -66, -76 ва +76 кг. вазнларда ғолиблик учун баҳс олиб боришади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун мазкур жаҳон чемпионатида мукофот жамғармаси 56 000 АҚШ долларини ташкил этади.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг