UZ

Сўнгги янгиликлар

16:28FIDE рейтинги янгиланди. Абдусатторов кўтарилди, Синдаровчи? 0 15:55Дана Уайт Усман Нурмагомедовнинг ҳаракатларига муносабат билдирди 0 15:23Бугун Раҳимова, эртага Тимофеева US Open-2026'даги иккинчи давра баҳсини ўтказади 0 14:51"Ман Сити" "Эвертон" вингери Ндиайни 60+5 млн фунтга сотиб олди 0 14:19Нарендра Моди Шавкат Мирзиёевга Жавоҳир Синдаровнинг тарихий бланкасини совға қилди + ФОТО 0 13:46Россия терма жамоаси бош мураббийи: "Энди қаттиқ меҳнат қилишимиз керак" 0 13:21Ядонг Усман Нурмагомедовнинг ҳаракатларига муносабат билдирди 0 12:54Энцо футбол тарихидаги энг қиммат трансферлар орасида нечанчи ўринга чиқди? 0 12:28Фьюри Жошуа билан жанг қаерда ўтказилишини тасдиқлади + ФОТО 0 12:02Лондон полицияси Ўзбекистон спорт формасидаги кишини жиноятда гумонлади + ФОТО 0 11:36Расман. Маҳмуд Мурадов фаолиятидаги энг катта гонорар учун жанг қилади 0 11:11Ямаль яна бир совринга эга чиқди 0 10:4510 октябрь кунги UFC турнирининг асосий жанги тасдиқланди 0 10:17Царукян UFC`даги қайси қоидани ўзгартирмоқчи эканини айтди 0 09:49Асу Алмабаевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум бўлди 0

05 дек 15:27
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жо Роган UFC оғир дивизионининг қутқарувчисини айтди

Кўплаб мухлислар, экспертлар ва таҳлилчиларнинг фикрига кўра, ҳозирда UFC оғир вазн тоифаси таркиби бўйича жаҳоннинг энг кучли Лигаси тарихидаги энг заиф дивизион ҳисобланади.

Аммо Жо Роган ташкилот кураш бўйича Олимпия чемпиони, жорий йилда яккакурашлар оламида ўзини ёрқин намоён этган Гейбл Стивсон билан шартнома имзолаганида барчаси ўзгаришига ишонади.

"Гейбл Стивсон ўша йигит. Дивизионни қутқариши мумкин бўлган ҳалоскор. У ҳали UFC’да ҳам эмас. Олимпия чемпиони, ақл бовар қилмайдиган атлет, 250 фунт (113 кг), мушук каби ҳаракат қилади. У - ўша. Гейблнинг сўнгги жанги видеосини Дан Уайтга юбордим. Унга "бу йигит келганида ҳаммаси тугайди", деб ёздим.

У рақибини чап хук зарбаси билан нокаутга учратди, кейин эса аллақачон ўчирилган одамни тейкдаун қилди. Бу шунчаки ақлдан озиш. Бу йигитнинг тезлиги ақл бовар қилмас даражада. Биринчидан, у аллақачон яхши боксга эга, гарчи у зарба беришни атиги бир йил машқ қилган бўлса-да. Бундай тезлик оғир вазнлилар учун ақлсизликдир", - деди UFC шарҳловчиси.

Маълумот учун, Токио-2020 Олимпиадасининг эркин кураш бўйича чемпиони, 25 ёшли Гейбл Стивсон шу йилнинг сентябрь ойида аралаш яккакурашларда дебютини муваффақиятли ўтказганди. У LFA 217 турнирида Брэден Петерсонни бир ярим дақиқада нокаутга учратганди. Икки ҳафта олдин эса APFC лигасида Кевин Хейнни мағлуб этиш учун 24 сония вақт сарфлади.

Октябрь ойида Жон Жонснинг шогирди бўлган америкалик оғир вазнли Стивсон Dirty Boxing лигаси турнирида Билли Свонсонни 15 сонияда нокаутга учратиб, гибрид қоидалар бўйича жангларда муваффақиятли дебют қилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг