UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Бу қизиқ! Ўзбекистон Осиё ўйинлари тарихида медаллар сони бўйича нечанчи ўринда? 0 19:02Анвар Анваров тарихда илк бор ташкил этилган Ultimate Championship турнирида нечанчи бўлди? 0 18:30Аспиналлнинг UFC камаридан воз кечиши ихтиёрий қарорми ёки мажбурий? 0 17:45Осиё ўйинлари: Ўзбекистон 2002 йилдан буён турнир стартида ютқазмаяпти 0 17:17Арман Царукян: "UFC чемпионлик камарини пулга сотиб олиб бўлмайди" 0 16:30Генри Сехудо Топурия учун идеал рақибни айтди 0 15:49Жон Жонс Махачевнинг допинг айбловларига жавоб қайтарди 0 15:05Ўзбекистон МТЖ Сурия билан Тошкентда ўйнайди 0 14:26"Мени чемпионлик жангидан икки-учта жанг ажратиб турибди" - Шара Буллет 0 13:52Шоҳжаҳон Эргашев Данияр Елеусиновни жангга чорлади, Олимпиада чемпиони эса бунга жавоб қайтарди 0 13:22Осиё ўйинларини ғалаба билан бошладик: Филиппин йирик ҳисобда мағлуб этилди 0 13:0046-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси: Ўзбекистон терма жамоаси таркиби расман эълон қилинди 0 12:36L'Équipe "Олтин тўп"-2026 учун бешта асосий фаворитни кўрсатди 0 12:05"Бу менга ваъда қилинган жанг эди". Бектемир Мелиқўзиев чемпионлик жангини сўрамоқда 0 11:34Salesforce FIDE Жаҳон чемпионати 2026: Сана, формат ва мукофот жамғармаси тасдиқланди 0

25 июл 14:14
Янгиликлар

Теннис, Париж-2024

Жокович, Алькарас, Надаль ва бошқалар. Париж Олимпиадасида қайси юлдузлар иштирок этади?

Париж шаҳрида Олимпия ўйинлари старт олишига оз вақт қолмоқда.

27 июлдан 4 августга қадар Франциядаги Олимпиадада бўлиб ўтадиган эркаклар ўртасидаги теннис турнирида дунёнинг деярли барча энг яхши теннисчилари иштирок этади. 

Новак Жокович (Сербия) 


Жокович теннисда ёш у қадар муҳим эмаслигини исботлаб келмоқда. У ўзидан анча ёш бўлган теннисчилар билан тенг кураш олиб боряпти ва шу билан бирга ATP рейтингида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Новак 2023 йилни “Катта Дубулға” турнирларида 3 та чемпионлик билан тугатиб, рейтингни биринчи ўрин билан якунлаганди. Шу тариқа, у “Катта Дубулға” мусобақаларининг  яккалик баҳсларида қўлга киритилган совринлар сони бўйича рекорд ўрнатди – 23 та. Тўғри, бу мавсумда у ҳали ўзининг янги совринларига эга чиқа олмади. Унинг коллекциясида фақатгина Олимпия чемпионлиги йўқ. Жоковичнинг ҳисобида ҳозирча 2008 йилда Пекинда қўлга киритилган бронза медали бор. Токиодаги баҳсларда сербиялик спортчи яккалик ва жуфтлик баҳсларида ярим финалга қадар етиб борганди. Новак тиззасини операция қилдиргач, Уимблдон турнири финалига қадар етиб борди. Бу йилги Олимпиадага у бор эътиборини қаратиши ҳеч гап эмас. 


Карлос Алькарас (Испания) 


Яна бир юлдуз Олимпия ўйинларида дебют қилади. Карлос сўнгги ойларда дунёнинг биринчи ракеткасига айланиб олди. Бундан ташқари Алькарас қумли кортларда жуда яхши ишлайди. Бу унинг Парижда олтин дублга эришиши учун ажойиб имконият ҳисобланади. Испаниялик спортчи аввалроқ Франция очик чемпионатида зафар қучганди. Шунингдек, у жуфтлик баҳсларида Рафаэль Надаль билан биргаликда кураш олиб боради. 


Рафаэль Надаль (Испания) 


Олимпия турнири стартида Надаль ATP рейтингининг кучли 200 талигида ҳам йўқ эди. Аммо бу умуман ҳеч нарсани англатмайди, чунки Рафа жароҳатлардан тамоман фориғ бўлиб қайтди. У айнан жароҳат туфайли Франция очиқ чемпионатини ўтказиб юборган эди. Испан ўзининг севимли қумли кортига тайёргарлик кўриш мақсадида Уимблдонда ҳам иштирок этмади. Надални “қумли корт қироли” дейишлари бежиз эмас, чунки у 14 бор “Ролан Гаррос”да зафар қучган. Қолаверса, Надаль яхшигина Олимпия тажрибасига эга. У 2008 йил яккалик, 2016 йил жуфтлик баҳсларида чемпионликни тантана қилган. 


Даниил Медведев (AIN) 


Медведев фаолияти давомида “Катта Дубулға” турнирида (2021 йилда US Open) ғолиб чиқишга муваффақ бўлган ва ATP рейтингида юқори поғоналарга чиқишга муваффақ бўлган яхши даражадаги теннисчилардан бири. Олимпиада мавсумида ҳам россиялик теннисчи кучли ўйин кўрсатяпти, буни яқинда Уимблдон ярим финалига қадар етиб борганидан пайқаш мумкин. Шунингдек, россиялик спортчи 2023 йилда Римда бўлиб ўтган Мастерс мусобақасида ҳам ғолиб бўлганини унутмаслик лозим. У бугунгача фақат бир маротаба тўрт йилликнинг энг нуфузли турнирида иштирок этган. Токиодаги ўйинларда Медведев яккаликда чорак финалга қадар етиб борган эди.

Мусобақада шунингдек Александр Зверев, Каспер Рууд, Стефанос Циципас ва бошқа юлдузлар ҳам қатнашишади. 

Дунёнинг биринчи ракеткаси, италиялик Янник Синнер эса жароҳат сабаб баҳсларда қатнаша олмайди. 


Халқаро Олимпия қўмитаси расмий сайти асосида Ҳабиб Жўрабоев тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг