UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0 14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0

18 апр 09:22
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жон Жонс қайтяпти! Унинг Стипе Миочичга қарши жанг санаси маълум

Ниҳоят, яримоғир вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Жон Жонс катта танаффусдан сўнг яна октагонга қайтмоқда.

У катта эҳтимол билан 2 июль куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ўтказиладиган UFC 276 турнири доирасида Стипе Миочич билан жанг қилади. Бу маълумотни шахсан UFC президенти Дана Уайт тасдиқлади. Айни пайтда ташкилот Жонс - Миочич жангини ташкил қилиш бўйича ишларни бошлаб юборган. 

Айтилишича, ғолиб UFC оғир вазн тоифасида вақтинчалик чемпион камарини қўлга киритади. Дивизионнинг амалдаги чемпиони Фрэнсис Нганну яқинда тиззасини операция қилдирди ва бунинг натижасида йил охиригача сафдан чиқди. 

Эслатиб ўтамиз, Жон Жонс 2020 йилнинг февралидан бери жанг ўтказмай келяпти. Ўшанда у яримоғир вазн тоифасидаги UFC чемпионлик камарини Доминик Рейесдан муваффақиятли ҳимоя қилган эди. Стипе Миочич эса сўнгги жангини ўтган йилнинг март ойида Фрэнсис Нганнуга қарши ўтказиб, нокаутга учраганди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
18 апр 12:00:39
CHELSEA2211
Jon Jons Miochichni nakaut qiladi...
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг