UZ

Сўнгги янгиликлар

09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0

10 окт 14:10
Янгиликлар

Теннис

Жўрабек, Ҳумоюн ва Шониғмат “Тошкент Челленжер”ида мағлуб бўлишди

Бугун пойтахтимиздаги Республика олимпия захиралари теннис мактаби кортларида анъанавий “Тошкент Челленжер” мусобақасининг асосий тўр баҳслари бошланди.

Соврин жамғармаси 125 минг долларни ташкил қилувчи ушбу турнирда дунёнинг 20дан зиёд давлатидан кўзга кўринган теннисчилар иштирок этяпти. Чехиялик Иржи Весели турнирнинг биринчи ракеткаси сифатида эътироф этилган.

Бугун асосий тўрнинг илк даврасида уч нафар теннисчимиз кортга чиқди. Афсуски, уларнинг барчаси рейтингда ўзларидан анча юқорида турган ракетка усталарига имкониятни бой беришди.

Жўрабек Каримов Босния ва Герцеговиния вакили Мирза Басичга 4:6, 3:6, Ҳумоюн Султонов ўтган йилги финалчи, словакиялик Лукаш Лацкога 4:6, 3:6, Шониғмат Шофайзиев эса Янник Мертенсга 4:6, 2:6 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Эртага Санжар Файзиев россиялик Евгений Донскойга, мусобақанинг амалдаги ғолиби Денис Истомин эса франциялик Глеб Сахаровга қарши кортга чиқади. Тошкент шаҳрида туғилган Сахаров айни пайтда Франция шарафини ҳимоя қиляпти. Глеб дунё рейтингида 273-поғонадан жой олган. 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг