UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

17 июн 11:50
Янгиликлар

Камару Усман "хўп" деган экан

22 июнь куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида ўтказиладиган UFC on ABC 6 турнирининг марказий жанги янгиланган эди.

Хамзат Чимаев шифохонага тушиб қолганидан кейин австралиялик Роберт Уиттакер рақибсиз қолганди. Қисқа муддатда UFC Робертга янги рақиб топиб берди. Жангга бир ҳафта қолганида Чимаевнинг ўрнини россиялик Икрам Алискеров эгаллади. 

Собиқ UFC чемпиони Камару Усманнинг менежери Али Абдел-Азизнинг айтишича, унинг мижозига Хамзат Чимаевнинг ўрнига октагонга чиқиш таклиф қилинмаган. Али тарқалган бу хабарлар нотўғри эканини айтди. 

"Камару Усман таклифга "ҳа" деб жавоб берганди", - деди Абдел-Азиз. 

Аввалроқ, бетоб бўлиб қолган "Борз"нинг ўрнини эгаллаш учун таклиф юборилган Шон Стрикленд ва Камару Усманнинг чорловга рад жавобини бергани айтилганди. Натижада Икрам Алискеров қисқа муддатли таклифни қабул қилган эди.

Маълумот учун, ўрта вазн тоифасида ўтказиладиган Роберт Уиттакер - Икрам Алискеров жанги UFC on ABC 6 турнирининг марказий тўқнашуви бўлади. 22 июнь кунги ушбу оқшомнинг co-main event жанги эса оғир вазн тоифасида россиялик аралаш яккакураш усталари Сергей Павлович ва Александр Волков ўртасида бўлиб ўтади.

Яримўрта вазнда собиқ UFC чемпиони Камару Усман ўтган йилнинг октябрь ойида Хамзат Чимаевга қарши октагонга чиқиб, очколар ҳисобига кўра имкониятни бой бериб қўйганди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг