UZ

Сўнгги янгиликлар

17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0

18 июл 10:13
Янгиликлар

Камондан отиш, Париж-2024

Камончи Амирхон Содиқов: "Бунга ишонмаган эдим"

Хабар берганимиздек, мамлакатимиз тарихида илк бор Олимпия ўйинларига йўлланма олган камондан отиш бўйича терма жамоамиз Париж шаҳрида Олимпиадага тайёргарликни давом эттирмоқда.

Амирхон Содиқов ва Зиёдахон Абдусатторова мураббийлар штаби билан тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаси олдидан якуний ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда. Масъулиятли старт олдидан Амирхон Содиқовнинг фикрлари билан ўртоқлашамиз:

– Лицензион мусобақадан аввал Париж-2024 йўлланмасини қўлга киритишингизга ишонганмидингиз?

– Тўғриси, ишонгандим. Боиси давлатимиз томонидан бизга яратиб берилган ажойиб шароитларга муносиб жавоб беришимиз керак эди. Мураббийларимиз билан узоқ вақт тайёргарлик кўрдик, ўз устимда ишладим. Қолаверса, лицензион турнирдан аввал Корея Республикасида ўтган Жаҳон кубогида Зиёдахон Абдусатторова билан бронза медалини қўлга киритганим янада куч бағишлади.

– Бўлажак Олимпиададан нималар кутяпсиз?

– Биринчи бор Олимпиадада қатнашаётганимиз сабабли озроқ ҳаяжон бор. Унда бошқа спорт турларидаги юртимизнинг энг кучли атлетлари билан Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиш ўзгача фахр беради. Ўз олдимга катта мақсадларни қўйганман. Насиб қилса, унда муносиб иштирок этиб, юртимизга ёруғ юз билан қайтамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг