16 авг 17:28
Янгиликлар
Эшкак эшиш, Токио-2020
Каноэчимиз Герасим Кочнев финалда 7-ўрин билан чекланди
Ҳозиргина яна бир спортчимиз Рио Олимпиадасидаги иштирокини якунлади.
Яккалик каноэчилар мусобақасида иштирок этган ҳамюртимиз Герасим Кочнев 1000 метр масофага ўтказилган финал баҳсларида маррага еттинчи бўлиб етиб келди. У 4.04.20 вақт натижаси билан биргина италиялик спортчи Карло Тасчинини ортда қолдирди.
Агар Герасим кеча саралаш баҳсларида кўрсатган натижасини такрорлаганида ҳам бугун у бронза медалини қўлга киритган бўларди. Афсуски, ҳал қилувчи паллада унга шижоат етмади. Бу мусобақада германиялик Себастьян Брэндл икки карра Олимпиада чемпионига айланди. Бразилиялик спортчи кумуш, молдовалик каноэчи бронза медалига сазовор бўлди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар
Yo'q deganda bronzaga ilinarmidi...??