UZ

Сўнгги янгиликлар

19:43Богдан Гусков жанг қиладиган турнир айтилди 0 19:02Иван Дичко Дана Уайт бошчилигидаги Zuffa'да илк ғалабасини нишонлади (ВИДЕО) 0 18:36Расман. Санжар Зокировнинг кейинги жанги эълон қилинди 0 17:12"Реал" 100 млн евро эвазига ярим ҳимоячи харид қилиши мумкин 0 16:00Ўзбекларни ютишда тиним билмаётган Камал Гусейнов Mangu 5 турнирида яна бир таниқли ММАчимиз билан жанг қилади 0 15:21UFC Fight Night 278 бонус соҳиблари маълум. Гусковнинг эҳтимолий рақиби ҳам 100 000 долларлик чек олди 0 14:56Белал Муҳаммад кетма-кет учинчи мағлубиятини қабул қилган UFC Fight Night 278 турнирининг барча натижалари 0 14:23"Манчестер Юнайтед" 50 миллион евролик янги ҳужумчи топди 0 13:47Достон Бозоров Амирхон Алихўжаев учун реванш олиш имкониятига эга бўлди! 0 13:05UzChess Cup III турнири бошланмоқда. Илк турдаёқ Нодирбеклар тўқнашуви 0 12:30Мария Тимофеева бугун Хорватиядаги WTA турнири бош соврини учун кортга чиқади 0 11:55Билол Муҳаммад UFC Fight Night 278 турнирининг марказий жангида мағлуб бўлди 0 11:19"Реал" ҳужумчиси Италияга йўл олиши мумкин 0 10:59Шаҳобиддин Эгамов TOP DOG чемпионлик камарини ўзида сақлаб қола олди (ВИДЕО) 0 10:29Афруза Ҳамдамова Осиё чемпионатида кумуш медалга эга чиқди 0

08 сен 12:39
Янгиликлар

Теннис

Карлос Алькарас US Open чемпиони!

Ушбу ғалаба испаниялик теннисчига дунёнинг биринчи ракеткаси бўлиш баробарида 5 миллион АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулини ҳам тақдим этди.

Нью-Йорк шаҳрида якунига етган теннис бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи АҚШ Очиқ чемпионати финалга қадар дуёнинг иккинчи ракеткаси бўлиб келган Карлос Алькараснинг тарихий ғалабаси билан тугади. 

Испаниялик теннисчи ҳал қилувчи финал баҳсида амалдаги чемпион, узоқ вақт дунёнинг биринчи ракеткаси мақомида бўлиб келган италиялик Янник Синнерни 6/2, 3/6, 6/1, 6/4 ҳисобларида мағлубиятга учратди. Теннисчиларнинг ўзаро учрашувларида Карлос катта фарқ билан олдинда бормоқда - 11:5.  

Икки соату 44 дақиқалик финал учрашуви статистикаси:

Карлос Алькарас — 10 та эйс, қўшхато йўқ, 5 та брейк 

Янник Синнер — 2 та эйс, 4 та қўшхато, 1 та брейк

Алькарас иккинчи бор US Open турнири чемпионига айланди. У 2022 йилда ҳам бош совринни боши узра баланд кўтарган эди. Энди Карлос "Катта Дубулға" турнирларининг 6 карра ғолиби. US Open мусобақасидаги икки ҳафталик меҳнат Алькарасга 5 миллион доллар мукофот пули ҳамда 2000 рейтинг очкосини келтирди. Испаниялик теннисчи ATP рейтинги карвонбошисига ҳам айланиб олди. Синнер эса 2,5 миллион АҚШ доллари ишлаб олди. Рейтингда эса 2-ўринга пастлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг