UZ

Сўнгги янгиликлар

14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0

30 июн 13:57
Янгиликлар

Теннис

Касаткина Rothesay International Open ғолибаси + ФОТО

Буюк Британиянинг Истбурн шаҳрида теннис бўйича майса қопламали WTA 500 тоифасига кирувчи турнир якунланди.

Rothesay International Open бош соврини Дарья Касаткинага насиб этди. Дунёнинг 14-ракеткаси бўлиб турган россиялик теннисчи финал учрашувида WTA рейтингида 30-ўринни банд этган канадалик Лейла Фернандесни 6/3, 6/4 ҳисобида мағлубиятга учратди. 

Даша 2022 йилдан кейин илк бор WTA совринига эга чиқди. Теннисчиларнинг ўзаро учинчи учрашувида ҳам Касаткина ғалаба қозонди. Бир соату 50 дақиқалик финал баҳсида иккала теннисчи ҳам биттадан эйс зарбасини амалга оширган. Қўшхатолар 5 га 3, брейклар 5 га 2 нисбатида Касаткина фойдасига ҳал бўлди. 

Rothesay International Open турниридаги муваффақиятли иштирок Касаткинага 500 рейтинг очкоси ҳамда 142,000 доллар мукофот пули келтирди. Бу унинг фаолиятидаги еттинчи WTA соврини бўлди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг