UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

27 сен 11:34
Янгиликлар

Теннис

Кеи Нишикори ўз ватанидаги турнирдаги юришини бошлади

Дунёнинг роппа-роса 200-ракеткаси бўлиб турган Кеи Нишикори Токиодаги ATP 500 тоифасига кирувчи турнирда ўз омадини синаб кўрмоқда.

Япониялик тажрибали теннисчи илк даврада ATP рейтингида 212-поғонадан жой олган хорватиялик Марин Чилични 6/4, 3/6, 6/3 ҳисобларида мағлубиятга учратди. Теннисчиларнинг ўзаро учрашувларида Кеи олдинда бормоқда - 10:6! Сўнгги бор улар бундан олти йил аввал кортда тўқнаш келишганди.  

Икки соату олти дақиқа давом этган баҳсда Нишикори 7, Чилич 9 та эйс зарбасини амалга оширди. Брейклар бўйича устунлик Кунчиқар юрт вакили томонида бўлди - 3 га 1. Энди Нишикори австралиялик Жордан Томпсонга қарши кортга чиқади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг